Қайднома

Қидирув

Россияга марҳабо! Ёхуд бугун Конфедерациялар кубоги старт олади

Россияга марҳабо! Ёхуд бугун Конфедерациялар кубоги старт олади

  17.06.2017 06:28
  0
  1110
Россияга марҳабо! Ёхуд бугун Конфедерациялар кубоги старт олади

Конфедерациялар кубоги-2017  ҳисоб бўйича 8-марта ўтказиладиган турнир ҳисобланади. ФИФА тақвимига биноан, бу сафарги мусобақа ўйинлари 17 июнь-2 июль кунлари оралиғида бўлиб, ўтади. Табиийки, ташкилотчилар бунга ЖЧ-2018 учун репетицион  турнир сифатида қарашмоқда. Дейлик, ўйинлар кейинги йили мундиалга мезбонлик қиладиган шаҳар ва стадионларда ташкиллаштирилади. Конфедерациялар кубоги-2017да 6та минтақа чемпио­ни ва ЖЧ-2014 ғолиби қатнашади.

Кечагина Австралия ва Саудия Арабистони миллий жамоалари ўртасида кечган ЖЧ-2018 саралаш ўйинини бошқариб борган етакчи ҳакамимиз Равшан Эрматов энди Россияга йўл олади. Унинг  ФИФА томонидан Конфедерация­лар кубоги-2017да иш олиб борадиган ҳакамлар рўйхатига киритилгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Эслатиш жоиз, ҳамюртимиз бўлажак турнирда янги ролни бажаради - рефери видеоассистенти сифатида иш олиб боради.

Конфедерациялар кубоги-2017 иштирокчилари

Жамоа

Конфедерация

Йўлланма олган санаси

Мақоми

Марта

 Россия

 

УЕФА

02.12.2010

ЖЧ-2018 мезбони

1-марта

 Германия

 

УЕФА

13.07.2014

ЖЧ-2014 ғолиби

3-марта

 Австралия

 

ОФК

31.01.2015

Осиё кубоги-2015 ғолиби

4-марта

 Чили

 

КОНМЕБОЛ

04.07.2015

Америка кубоги-2015 ғолиби

1-марта

 Мексика

 

КОНКАКАФ

11.10.2015

2013 ва 2015 йилги «КОНКАКАФ олтин кубоги» чемпионлари ўртасидаги «плей-офф» ўйини ғолиби

7-марта

Янги Зеландия

 

ОкФК

11.06.2016

Океания миллатлар кубоги-2016 ғолиби

4-марта

 Португалия

 

УЕФА

10.07.2016

Европа чемпионати-2016 ғолиби

1-марта

 Камерун

 

АФК

05.02.2017

Африка миллатлар кубоги-2017 ғолиби

3-марта

ҲАКАМЛАР

Такрор айтиш керак, ФИФА томонидан тасдиқланган ҳакамлар рўйхатида Ўзбекистон вакили ҳам бор. Яъни таъкидланганидек, етакчи реферимиз Равшан Эрматов ҳакам видеоассистенти вазифасини бажаради. Чунончи, бўлажак баҳсларда видеотакрорлар тизимидан фойдаланилади.

Конфедерация

Ҳакам

Лайнсмен 

Ёрдамчи ҳакам

Ҳакам видеоассистенти

ОФК

Фаҳад ал Мирдасий (С.Арабистони)

 Абдулло ал Шалваий,Муҳаммад ал Абакрий (С.Арабистони)

 Равшан Эрматов (Ўзбекистон)

Алиризо Фағони (Эрон)

 Ризо Сухандон, Муҳаммадризо Мансури (Эрон)

АФК

Бакари Гассама (!!!!!!!)

Жан Клод Бирумушау, Марва Ранге (!!!!)

 Малан Дидуи (!!!!!!)

КОНКАКАФ

Марк Гейгер (АҚШ)

Жо Флетчер (Канада),Чарльз Моргант (АҚШ)

Жер Марруфо (АҚШ)

КОНМЕБОЛ

 Нестор Питана (Уругвай)

Эрнан Майдана, Хуан Белатти (Уругвай)

Энрике Касерес (!!!!!!!!), Сандро Риччи (Бразилия)

 Вильмар Рольдан (Колумбия)

 Александр Гузман, Кристиан де ла Круус (Колумбия)

ОкФК

Абдул Қодир Зитоуни (!!!!!!!!)

УЕФА

 Милорад Мажич (Сербия)

 Милорад Ристич, Далибор Журжевич (Сербия)

Артур Соареш Диаш (Португалия), Овидиу Хацеган (Руминия), Клеман Тюрпен (Франция)

Жанлука Рокки (Италия)

Эленито ди Либераторе, Мауро Тонолини (Италия)

Дамир Скомина (Словения)

Юре Прапротник, Роберт Вукан (Словения)

Шаҳар ва стадионлар

Турнир ўйинлари 4та шаҳардаги шунча стадионда ўтказилади. 4 йил олдин Бразилияда 6та аренадан фойдаланилганди. Москва ва Қозондаги стадионлар анча олдин очилган бўлса, Сочидаги арена қишки Олимпиада ўйинлари-2014дан кейин реконструкция қилинди ва жорий йил мартда фойдаланишга топширилди. Санкт-Петербургда қад кўтарган янги стадион эса илк расмий ўйинни шу йил 22 апрель куни қабул қилди.

Россия

Москва

 

Санкт-Петербург

«Спартак»

«Санкт-Петербург Арена»

Сиғими: 45000

Сиғими: 69501

   

Сочи

Қозон

«Фишт»

«Қозон Арена»

Сиғими: 47659

Сиғимиь: 45000

   

Қуръа

Турнирга 2016 йилнинг 26 ноябрь куни Қозондаги Теннис академиясида қуръа ташланди. Атиги 35 дақиқага чўзилган тадбирда енгил атлетика бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Елена Исинбаева ва Россия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Сергей Семак бош ролни бажаришди - шар тортишни. Андрей Малахов ва Яна Чурикова олиб борган кечада Тимати, Дима Билан, Полина Гагарина, Дина Гарипова, Игорь Бутман, Григорий Лепс каби эстрада юлдузлари чиқиш қилишди. Конфедерациялар кубоги бош совринини эса унинг икки карра соҳиби Жулио Баптиста (Бразилия) тақдим этди. Маросимда шунингдек, барча иштирокчи жамоалар бош мураббийлари ҳозир бўлишди.

«А» гуруҳи: Россия, Янги Зеландия, Португалия, Мексика

«В» гуруҳи: Камерун, Чили, Австралия, Германия


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz