Қайднома

Қидирув

Афонин-Денисов. Қайси бири яхшироқ ўйнади?

Афонин-Денисов. Қайси бири яхшироқ ўйнади?

  17.06.2017 00:28
  1
  1703
Афонин-Денисов. Қайси бири яхшироқ ўйнади?

Яхши биласиз, Россия премьер-лигасининг сўнгги мавсумида 3 нафар футболимиз майдонга тушди. Аммо Одил Аҳмедов («Краснодар») мавсумнинг биринчи қисми тугагач, Хитойга йўл олиб, «Шанхай СИПГ» аъзосига айланди. Миллий жамоамизнинг яна икки нафар вакили Виталий Денисов («Локомотив», Москва) ва Вадим Афонин («Оренбург») эса мавсум охирига қадар премьер-лигада қолишди. Якунда Денисовнинг жамоаси 8-ўринни эгаллаган бўлса, «Оренбург» ўтиш ўйинларида иштирок этиш қисматига дучор бўлиб, яна биринчи дивизионга тушиб кетди. Хўш, икки легионеримизнинг мавсум давомидаги шахсий статистикаси қандай кўриниш олди? Умумий натижалар Денисовда яхшироқми ёки Афонинда? Жавоб қайдайлигига қизиқсангиз, марҳамат, the-uff.com сайти тўплаган маълумотлар асосида икки футболчимизнинг кўрсаткичларини ўзаро таққослаб кўришингиз мумкин.

ВАДИМ АФОНИН

* Вадим мавсум давомида 29та ўйинда иштирок этди;

* Шундан 26та ўйин Россия премьер-лигаси,  2таси мамлакат кубоги ва яна бири лигада қолиш учун «плей-офф» раундида ўтказилди;

* Афонин 25та ўйинни жамоасининг бошланғич таркибида бошлаб, уларнинг 24тасида тўлиқ 90 дақиқадан ҳаракатланди;

* Таққослаш учун айтсак, «Оренбург»нинг бошқа бирор ярим ҳимоячиси чемпионатда ҳамюртимизчалик кўп ўйнагани йўқ;

* Вадим ўйин давомида атиги бир марта алмаштирилди. Яъни фақат «Локомотив»га қарши кечган учрашувнинг 58-дақиқасида ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди;

* Умумий ҳисобда айтсак, Афонин Россия чемпионати ўйинларида жами 2307 дақиқа тўп сурди;

* Ҳамюртимиз премьер-лиганинг 29-турида чемпионатдаги биринчи ва ягона голини нишонлади;

* Афонин мавсум давомида 8 марта огоҳлантирилди ва сариқ карточкалар лимити сабаб, битта ўйинни ўтказиб юборди;

* «Оренбург» финишга 13-ўринда етиб келиб, «плей-офф» босқичида СКА жамоасига қарши майдонга тушди;

* 2та ўтиш ўйинида ҳам ҳисоб очилмади ва пенальтилар сериясига мурожаат этилди. Бироқ бунда Афонин жамоасига омад етишмади ва у элитадаги бир йиллик иштирокдан сўнг биринчи дивизионга тушиб кетди.

ВИТАЛИЙ ДЕНИСОВ

* Виталий Денисов премьер-лига доирасидаги 24та ўйинда иштирок этди;

* Ҳамюртимиз мавсум давомида чемпионат тақвимидаги 2та ўйиндагина захирада қолдирилди, шунингдек, 3та учрашувда расмий қайдномага киритилмади;

* Виталий шунингдек, яна 1та ўйинни жароҳат сабаб, ўтказиб юборди;

* Терма жамоамиз ҳимоячиси чемпионат баҳс­ларида 5 марта сариқ карточка олди;

* Ҳамюртимиз клубининг Россия кубоги дои­расидаги 4та ўйинида ҳам иштирок этди;

* Витя кубок баҳсларида бир бора огоҳлантирилди;

* Мавсум давомида «Локомотив» таркибидаги легионерлардан биргина Неманья Пейчинович (Сербия) Денисовдан кўпроқ майдонга тушди - 27 марта;

* Умумий ҳисобда айтсак, Виталий мавсум давомида барча мусобақалар ҳисобидан майдонда 2893 дақиқа тўп сурди;

* Мавсум ҳамюртимиз учун Россия кубоги қўлга киритилгани билан эсда қоладиган бўлди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Denisov kuchliku
17.06.2017 11:00

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz