Қайднома

Қидирув

Конфедерациялар Кубоги-2017, 1-кун: Россия Янги Зеландияга имкон қолдирмади

Конфедерациялар Кубоги-2017, 1-кун: Россия Янги Зеландияга имкон қолдирмади

  17.06.2017 22:07
  0
  504
Конфедерациялар Кубоги-2017, 1-кун: Россия Янги Зеландияга имкон қолдирмади

Бугун Россия ўйингоҳларида бошланган Конфедерациялар кубоги-2017 мусобақасининг очилиш маросимидан ўрин олган Россия ҳамда Янги Зеландия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.

Очилиш маросимини Россия федерацияси президенти ҳамда ФИФА ташкилоти президенти Жанни Инфантинолар илиқ сўзлари билан очиб беришди.

Путин Россияда дунёнинг барча мамлакатларидан келган мухлислар ҳамда спортчиларга “ҳуш келибсиз” дея, Конфедерациялар кубоги футбол ривожига етарли ҳисса қўшишидан умидворлигини билдириб, сўзларини якунлади.

ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам кундан-кунга футбол жаҳонда энг оммавий спорт тури эканлигини исботлаётгани ҳақида нутқ сўзлади.

Шу билан Россия ва Янги Зеландия ўртасидаги учрашувга старт берилди. Кутилганидек мезбонлар ўйиннинг илк дақиқалариданоқ ҳужумлар уюштиришни бошлашди.

Ўнлаб уюштирилган ҳужумлар самараси 31 – дақиқага келиб голга айланди. Россиялик футболчиларнинг майдон марказидан уюштирган комбинатцион ҳужумини Денис Глушаков голга айлантирди.

Голдан сўнг қарши ҳужумларда яхши ўйнаган Россия терма жамоаси 68-дақиқага келиб Фёдор Смоловнинг зарбасидан кейин ҳисобни икки голга оширди ва Конфедерациялар Кубоги-2017 очилиш баҳсида ўз жамоасига керакли натижани қўлга киритишида ёрдам берди.

Россия – Янги Зеландия – 2:0 (1:0)

Голлар: Бокселл 31 (авт), Смолов 68

Россия: Акинфеев, Кудряшов, Васин, Джикия, Жирков, Ерохин (Тарасов 77), Глушаков, Головин, Самедов, Полоз (Бухаров 64), Смолов (Миранчук 88).

Бош мураббий: Станислав Черчесов.

Янги Зеландия: Маринович, Смит, Уинн, Бокселл, Дюрант, Рохас (Смелц 71), Колви (Паттерсон 83), Томас, Вуд, Барбарусес (Туилома 61), МакГлинчи.

Бош мураббий: Энтони Хадсон.

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Фёдор Смолов


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz