Қайднома

Қидирув

Жамоаси 25 та гол фарқи билан ютгани мураббий учун ишдан бўшатилди?!

Жамоаси 25 та гол фарқи билан ютгани мураббий учун ишдан бўшатилди?!

  18.06.2017 09:14
  0
  523

Испаниянинг «Серранос» клуби бош мураббийи кутилмаганда ишдан олинди. Валенсия шаҳрига қарашли бўлган болалар футбол клуби рақибини 25:0 ҳисобида таслим қилгани, жамоа раҳбариятига ёқмаган.Фото: Daily Mail

El Pais нашри бунда клуб бош мураббийи номини ошкор қилмаган. Аниқлик киритилишича, 25 та гол фарқи билан қозонилган ғалаба 11 ёшли футболчилар руҳиятига салбий таъсир кўрсатади, мағлуб томоннинг эса футболга бўлган меҳри ва шаштига таъсир қилади.

«Биз рақибларимизни ҳурмат қиламиз ва уларни бу қадар йирик ҳисобда мағлуб этишни истамаймиз. Мураббийга фақатгина натижа керак бўлгани кўриниб турибди. Шу боисдан биз у билан хайрлашишга қарор қилдик», — деб айтиб ўтган «Серранос» клуби раҳбари.

Ишидан айрилган мураббий эса шогирдларига иложи борича кўпроқ гол уриш кераклиги борасида кўрсатма бермаганини қайд этган. Мағлуб бўлган «Беникалап» клуби мавсумни сўнгги ўринда якунлаган. Жамоа 30 та учрашувда ўз дарвозасидан 247 та гол ўтказиб юборган.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz