Қайднома

Қидирув

Gazzetta Dello Sport: Роналдуни сотиб олиш учун яна бир жамоа даъвогар

Gazzetta Dello Sport: Роналдуни сотиб олиш учун яна бир жамоа даъвогар

  18.06.2017 21:15
  0
  600
Gazzetta Dello Sport: Роналдуни сотиб олиш учун яна бир жамоа даъвогар

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду айни дамда Испанияни тарк этиш арафасида турибди. Футболчини Испания прокуратураси солиқларни тўламасликда айбламоқда ва айни шу сабаб туфайли Роналду мамлакатни тарк этишни икки ой аввал режалаштирган.

Marca нашрининг хабарига кўра, футболчининг хизматларига Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Шунингдек, Gazzetta Dello Sport нашрининг хабарига кўра, “Бавария” бош мураббийи Карло Анчелотти португалиялик футболчини Германияда кўришга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассис 2013-2015 йиллар “Реал”даги фаолияти  давомида Роналду билан бирга ишлаган.

Маълумотларга кўра, “Бавария” рахбарияти Криштиану трансфери учун “Реал”га 200 миллион евро беришга тайёрлигини билдирган.

Шунингдек, ҳужумчини сотиб олишда айни вақт “Манчестер Юнайтед” ва ПСЖ жамоалари жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Хабарларга кўра, Роналдунинг молиявий таълабларини фақат шу жамоалари қондира олишади холос.

Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2021 – йилга қадар мўлжалланган.


Манба: www.transfermarkt.de


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz