Қайднома

Қидирув

Хавьер Тебас: Роналду айбсизлигини биласизми?

Хавьер Тебас: Роналду айбсизлигини биласизми?

  18.06.2017 22:32
  0
  716
Хавьер Тебас: Роналду айбсизлигини биласизми?

Испания Ла Лигаси президенти Хавьер Тебас «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду билан юзага келган вазият ҳақида ўз фикрларини баён этди.

«Роналду атрофидаги ўз ишига профессионал қарайдиган инсонларни кўриб, шунга аминанки, у айбсиз. Биз шундай замонда яшаймизки, солиқ идораларига оид ҳар қандай хабар одамни фирибгарга чиқариб қўяди.

Ишончим комил, Роналду айбсиз. Агар ўқиганларимга ишонадиган бўлсак, у ҳеч қандай қонунбузарлик қилмаган.

Роналдунинг кетиши Испания чемпионатига қандай қандай таъсир кўрсатади?

Буни ўлчаб бўлмайди, аммо бу таъсир улкан бўлади. Айниқса, Ла Лиганинг халқаро майдондаги ўсиши ҳақида гап кетганда. Бу улкан ва тўлдириб бўлмайдиган йўқотиш бўлади», - дейди Тебас.

Эслатиб ўтамиз, Роналду сўнгги кунладаги юзага келган воқеалардан сўнг, «Реал»ни тарк этиш қарорига келган. Аввалроқ, Португалиялик юлдуз 14 млн евро миқдорда солиқ тўламаганликда айбланаётгани айтилган эди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz