Россияда старт олган Конфедерациялар кубоги мусобақасининг "В" гуруҳидан ўрин олган Камерун ҳамда Чили жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.
Унда Чили терма жамоаси Камерунни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўртача темпда кечган ўйин асосан чилилик футболчилар назорати остида ўтди. Африкаликлар эса вақти-вақти билан қарши ҳужумларга ўтиб, ўз имкониятларидан фойдаланишга ҳаракат қилиб кўрди.
Биринчи бўлимнинг қўшимча дақиқаларида Чили терма жамоаси ҳисобни очганди. Аммо видеотакрор туфайли бу гол офсайддан киритилди дея баҳоланди ва инобатга олинмади. Шу тариқа дастлабки 45 дақиқалик 0:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби сценарий остида кечди. Бўлим ярмидан ўтганидан кейин эса Чилининг етакчиларидан бири Алексис Санчес захирадан майдонга тушди ва унинг ўйинга қўшилиши ўз фойдасини берди.
81 дақиқада айнан Санчеснинг пасидан сўнг Артуро Видаль боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда чилиликлар яна битта гол киритишга муваффақ бўлди. Бу голда ҳам Санчеснинг меҳнатлари катта аҳамият касб этди. Гол муаллифи эса Эдуардо Варгас.
Шу тариқа Чили Конфедерациялар кубоги мусобақасини ғалаба билан бошлади ва ўз ҳисобига уч очко ёзиб қўйди.
Конфедерациялар кубоги 1-тур
"B" гуруҳи
Камерун – Чили 0:2
Голлар: Видаль, 81, Варгас, 90+1.
Камерун: Ондоа, Нгаде-Нгаджуи, Фэ, Мабука, Тейку, Сутчин-Джум, Замбо, Бассогог, Муканджо, Абубакар, Сиани (Нгамале, 86).
Бош мураббий: Уго Броос
Чили: Эррера, Исла, Босежур, Хара, Диас, Медель, Видаль, Арангис (Сильва, 71), Варгас, Фуэнсалида (Валенсия, 64), Пуч (Санчес, 58).
Бош мураббий: Хуан Антонио Торроха Пицци
Огоҳлантишлар: Хара (66).
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20