Қайднома

Қидирув

«Локомотив» – «Динамо». Ўзаро тўқнашувлар тарихи ҳақида

«Локомотив» – «Динамо». Ўзаро тўқнашувлар тарихи ҳақида

  19.06.2017 13:25
  0
  449
«Локомотив» – «Динамо». Ўзаро тўқнашувлар тарихи ҳақида

Олий Лига 14-турида “Локомотив”ни “Динамо”га қарши анчагина қизиқарли кўриниш олиши тахмин қилинаётган матч кутмоқда. Ҳар икки жамоа ҳам ушбу учрашувда ўз ишқибозларини ижобий натижа билан хурсанд қилиш ниятида.

Шу ўринда қайд этиб ўтиш жоизки, “Локомотив” ҳамда “Динамо” жамоалари шу пайтга қадар миллий чемпионатимиз доирасида ўзаро 22 марта тўқнаш келишган. Шундай учрашувлардан 10 таси самарқандликлар фойдасига, 9 таси эса тошкентлик футболчилар фойдасига ҳал бўлган. Яна 3 та беллашув эса дуранг натижа билан якунланган.

Ўзаро учрашувларда “Локомотив” футболчилари ушбу рақиб дарвозасига 30 бор гол киритишга муваффақ бўлишган ҳамда 34 марта ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишган.

“Локо”нинг “Динамо” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 ҳисобида 2004 йилги мавсумда қўлга киритилган. Қолаверса, жамоалар ўртасидаги энг сермаҳсул ўйин эса 2006 йилда кечган бўлиб, ўшанда “Локомотив” 4:3 ҳисобида ғалабага эришган.

Сўнгги бор ушбу икки жамоа 2015 йилда Олий Лига иккинчи давра ўйинлари доирасида дуч келишган ва ўшанда “Локомотив” ўз уйида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz