Қайднома

Қидирув

Одил Аҳмедов Наманганда футбол академиясини ишга туширади

Одил Аҳмедов Наманганда футбол академиясини ишга туширади

  19.06.2017 17:41
  0
  640
Одил Аҳмедов Наманганда футбол академиясини ишга туширади

Наманган футбол интернати ва Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Одил Аҳмедов ҳамкорлигида, “Одил Аҳмедов” футбол академияси жорий ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда championat.asia хабар берди.

2004 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар спорт коллежининг, футбол бўлимига имтиҳон топширадилар. Намангада жойлашган коллежнинг жорий йил қабул жараёнида Одил Аҳмедовнинг шахсан ўзи бош-қош бўлади.  Спорт коллежига водийнинг энг истеъдодли футболчиларини йиғиш Аҳмедовнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Танлов икки қисмдан иборат бўлади. Июль ойининг бошида Наманган шаҳрида 2004 ва 2005 йилларда таваллуд топган жамоалар ўртасида ўртоқлик ўйинлари ташкил қилинади. Унда водийдаги 20 га яқин клуб ва БЎСМлар иштирок этишлари мумкин бўлади.

Ўйинлар давомида пойтахт ва водийлик мутахассислар томонидан тузилган мутахассислар, ўзларига маъқул келган футболчиларни якуний имтиҳонларга таклиф этадилар. Имтихондан муваффақиятли ўтган футболчилар ётоқ билан таъминланган ҳолда, Европа методикаси асосида профессионал футбол сир-асрорларини ўрганишади.

2005 йилда таваллуд топган футболчилар эса 2019 йил учун назоратга олинади ва кейинги йилнинг июль ойига қадар улар доимий кузатувда бўлишади.

Танлов ўтадиган кунлар ҳақида эса тез орада яна маълумот бериб ўтамиз.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz