Қайднома

Қидирув

Пеп Гвардиола: «Вальверде маслаҳатга муҳтож эмас»

Пеп Гвардиола: «Вальверде маслаҳатга муҳтож эмас»

  20.06.2017 09:04
  0
  878
Пеп Гвардиола: «Вальверде маслаҳатга муҳтож эмас»

Бугунги кунда Англиянинг «Манчестер Сити» клубини бошқараётган Пеп Гвардиола «Дрим Тим»нинг бошқа собиқ ўйинчилари қатори гольф бўйича Йохан Кройфф шарафига ўтказилган хотира турнирида қатнашди. Барселонадаги «Монтанья» гольф-клуби буюк голландиялик мутахассисни ёдга олиш мақсадида шундай мусобақа ташкиллаштиришга қарор қилди. «Шаҳарликлар» устози хорижлик ҳамкасбларимизга интервью бериш чоғида «Барселона»нинг айни пайтдаги ҳолати бўйича ўз фикрларини билдираркан, Эрнесто Вальверденинг бош мураббий сифатида тайинланишини тўлиқ қўллаб-қувватлади. Шунингдек, «Реал»ни Европа Чемпионлар Лигасидаги муваффақият билан табриклади. Қолаверса, қўл остидаги жамоанинг келажаги ҳақида гапирди.

Эрнесто Вальверде ҳақида:

- Бу ажойиб қарор. Луис Энрике ёрқин фаолият юритди. Нафақат қўлга киритилган совринлар, балки жамоанинг ўйинига қараб ҳам шундай хулосага келиш мумкин. Эрнесто - яқин дўстим, айрим жиҳатлар бўйича Луис Энрикега ўхшайди. Ишончим комилки, бу мутахассис ўз ишини қойилмақом тарзда бажаради. Вальверде - айнан «Барселона»га керакли мураббий. Буни у Грециядаги фаолияти давомида исботлади. ОАВ эътибори нуқтаи назаридан анча мураккаб ҳисобланган «Валенсия»да ёмон ишламади, «Атлетик»ни Европа майдонларига олиб чиқди... У жуда тажрибали, қолаверса, ўзгача шахс. Эрнестога қандай маслаҳат беришим мумкин? Ҳеч қандай, у маслаҳатга муҳтож эмас, нима қилиш кераклигини яхши билади.

«Барселона»да қандай ўзгариш қилиш ҳақида:

- Айрим нарсаларни ўзгартирилса, кифоя, ахир жамоа мамлакат кубоги соҳибига айланди, лигада ҳам охиригача чемпионлик учун курашди. «Барселона» - сўнгги 15 ёки 20 йил ичидаги энг рақобатбардош клуб. Бу ўринда гап ҳар бир турда ғалабага интилиш ҳақида бормоқда, бу ўйинчиларнинг 15 йил давомида эришган ютуқлари ҳали ҳеч кимга насиб қилмаган. Европада биргина омадсиз оқшом жамоани турнирдан чиқариб юбориши мумкин. ЕЧЛ нисбатан қисқа давом этади, агар 6-8та баҳсда юқори савияли ўйин намойиш этилса, муваффақият кафолатланади. Ички чемпионат эса, ўз навбатида, ҳар кун юқори натижаларни талаб этади. «Барселона» кўп йиллар мобайнида буни шараф билан уддалади. Жаҳонда ундан кучлироқ жамоа йўқ. Буни каталонияликлар яна исботлашади. Таркибни кучайтириш масаласида фикр билдириш менинг ваколатимга кирмайди.

Луис Энрикенинг услуби ҳақида:

- Буни ўзимда икки марта ҳис қилганман, бу ҳақиқий тутқич бермас жамоа.

«Реал»нинг ЕЧЛдаги иштироки ҳақида:

- Бу - буюк клуб. Мадридликлар жуда яхши ўйнашди. Уларни мен бош-қарган «Барса» билан солиштириш керакми? Ҳуқуқ сизларда. Омад? Чемпионлар Лигасида фақат омад эвазига муваффақият қозониш имконсиз. «Реал» бошқалардан кучли бўлгани учун кубокни қўлга киритди.

Зидан билан солиштиришлари ҳақида:

- Бизнинг «соч турмагимиз» ўхшаш (кулиб). У ажойиб фаолият юритди, Зидан учун хурсандман. Юқори даражадаги футболчи бўлганди, мен кўрган ўйинчилар орасида энг яхшиларидан бири эди. Унинг мураббийликдаги натижалари ҳам ҳаммасидан далолат бериб турибди. Албатта, «Реал»ни табриклайман, аммо улар шубҳа қилишмасин: «Барса» ҳали қайтади, у ҳамиша қайтган.

«Монтанья» гольф-клубига қайтиш ва «Дрим-Тим» сафига қўшилиш ҳақида:

- Бу жой ёрқин хотираларни эсга солади, «Дрим-Тим» гуллаган даврда шу ерда Йохан билан ўйнардик. Кройффни билганлар уни ўта муҳим шахс деб ҳисоблашган. Нафақат профессионал нуқтаи назардан, балки бошқа жиҳатлар бўйича ҳам шундай. У сафимизни эрта тарк этди, аммо у ва оиласини ҳамиша эслаймиз. Йохан асос солган фонд - ундан мерос қолган яхши нарса. Барчамиз яна учрашаётганимиздан хурсандмиз. Бир неча йиллардан буён шу анъанани сақлаб келяпмиз, бу тарихда бўлиб ўтган воқеаларни ёдга олиш учун ажойиб имконият.

«Манчестер Сити»нинг келажаги ҳақида:

- Биз энг яхши бўлишга интилдик, аммо нимадир ўхшамади. Премьер-лигада охиригача курашишни уддалай олмадик. Шунга қарамай, Англия кубоги ярим финалига чиқдик, ЕЧЛ 1|8 финалида 6та гол урдик, лекин бу кейинги босқичга чиқишимиз учун етарли бўлмади. Ҳозирги «Манчестер Сити» таркиби ўсишга эришади ва яқин йилларда энг яхши жамоага айланади.

Манба: barcamania.com,

Ў.УМАРОВ тайёрлади


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz