Қайднома

Қидирув

Чилилик журналисти чув туширган такси ҳайдовчиси қўлга олинди

Чилилик журналисти чув туширган такси ҳайдовчиси қўлга олинди

  20.06.2017 09:58
  0
  540
Чилилик журналисти чув туширган такси ҳайдовчиси қўлга олинди

Конфедерациялар кубогини ёритиш учун Москвага ташриф буюрган Radio Chili журналисти Диего Гаспар Мирандани чув туширган такси ҳайдовчиси қўлга олинди.

Хуллас, чилилик мухбир Россия заминига қадам қўйгани заҳоти нохушликка юз тутди. У «Домодедово» аэропортидан таксига ўтириб, Москва марказидаги меҳмонхона манзилини берган.

Ҳайдовчи эса меҳмондан хизмат ҳақи учун 50 минг рубль (тахминан 800 доллар) сўрагач, маҳаллий нарх-наво ҳақида тасаввури йўқ журналист шунча тўлаган. Аммо кейинчалик таксида аэропортдан Москва марказига етиб келиш бор-йўғи 3 минг рублга тушишини билгач, дарҳол полицияга мурожаат қилди.

Полиция эса қисқа фурсатда фирибгарни қўлга олди. Айни пайт гумон остига олинган Москва вилоятида яшовчи фуқаро тегишли кўрсатма бермоқда. Унга нисбатан «Фирибгарлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz