Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Қатардаги халқаро мусобақада қатнашади

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Қатардаги халқаро мусобақада қатнашади

  20.06.2017 11:05
  0
  487
Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Қатардаги халқаро мусобақада қатнашади

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси шу йилнинг 30 июнь – 6 июль кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақада иштирок этади.

Турнирда тўрт мамлакат ёшлар термаси иштирок этади: Қатар, Ўзбекистон, Иордания ва Қирғизистон. Учрашувлар Al Sadd ва Aspire P7 майдонларида бўлиб ўтади.

Қуйида мусобақа тақвими билан танишинг:

30 июнь, жума

20:45  Иордания – Ўзбекистон 
22:00  Қатар – Қирғизистон

2 июль, якшанба

20:45  Қирғизистон – Иордания 
22:00  Қатар – Ўзбекистон

4 июль, сешанба

20:45  Ўзбекистон – Қирғизистон
22:00  Қатар – Иордания

6 июль, пайшанба

20:45  3-ўрин учун баҳс 
23:00  1-ўрин учун баҳс 

Маълумот учун, ушбу мусобақа Ўзбекистон ёшлар термаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 15–19 июль кунлари БААда бўлиб ўтади


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz