Қайднома

Қидирув

Афсонавий Лев Яшин ва Пеле FIFA-18 футбол симуляторида пайдо бўлади

Афсонавий Лев Яшин ва Пеле FIFA-18 футбол симуляторида пайдо бўлади

  20.06.2017 14:26
  0
  665
Афсонавий Лев Яшин ва Пеле FIFA-18 футбол симуляторида пайдо бўлади

Москванинг «Динамо» клуби ва собиқ иттифоқ терма жамоаси ўйинчиси, афсонавий дарвозабон Лев Яшин FIFA-18 футбол симуляторида пайдо бўлади. Бу ҳақда EA Sports FIFA матбуот хизмати хабар берди.

Яшин жаҳон футболининг афсонавий ўйинчилари таркибига киритилади. Яшин билан бирга бу рўйхатдан Пеле, Роналдо, Тьерри Анри ва Диего Марадона каби юлдузлар жой олади.

Яшин 1956 йили Мельбурнда ўтган ёзги олимпия ўйинлари чемпиони ва 1960 йилги Европа чемпионати ғолиби ҳисобланади.

Футболчи «Динамо» таркибида 5 маротаба собиқ иттифоқ чемпиони ва 3 маротаба мамлакат кубоги соҳиби бўлган. Шунингдек, у «Олтин тўп» мукофотига лойиқ топилган тарихдаги ягона дарвозабон ҳисобланади.

Олдинроқ Криштиану Роналду FIFA-18 футбол симулятори юзига айлангани маълум қилинганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz