Қайднома

Қидирув

Олий лига: «Қўқон-1912» мавсумдаги еттинчи ғалабасини қўлга киритди

Олий лига: «Қўқон-1912» мавсумдаги еттинчи ғалабасини қўлга киритди

  20.06.2017 20:41
  0
  394
Олий лига: «Қўқон-1912» мавсумдаги еттинчи ғалабасини қўлга киритди

Одатдагидек учрашув жамоамизнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди.

5-дақиқа футболчиларимизнинг комбинацияси якунига етмай қолди.

Орадан бир дақиқа ўтиб Дарко Гожкович ҳисобни очиши мумкин эди. Бурчак зарбасидан кейин унинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

18-дақиқа ўтиб бораётган паллада рақиблар ўз жарима майдончалари ичида Суҳроб Бердиевни қўполлик билан тўхтатиб қўйишди. Бош ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

25-дақиқа бурчакдан оширилган тўпни Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасига тўғирлаб қўйди.  Бу Суҳробнинг чемпионатдаги олтинчи голи бўлди.

35-дақиқада меҳмонлар пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Санжар Рашидовнинг ўн бир мертли нуқтадан тепган зарбасини Никита Рибкин қайтаришга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақитқалари ўтиб бораётган пайтда Филип Райевац ўзининг маҳоратини ишга солган ҳолда ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Сербиялик ҳужумчи ниҳоят, узоқ давом этган голсиз сериясига барҳам берди. Филип охирги марта “Шўртан” дарвозасини ишғол этганди.

Филипнинг голлар сони ҳам олтитага етди.

Иккинчи таймни футболчиларимиз ҳужумкор руҳда бошлади. 51-дақиқада ажойиб ҳужум ташкил этдик аммо уни якунига етказа олмадик.

54-дақиқада бош ҳакам иккинчи марта дарвозамиз томон пенальти белгилади.

Сардор Эминов пенальтини аниқ амалга оширди.

56-дақиқада Холмуродовнинг боши билан берган зарбаси дарвоза тусинига тегди.

69-дақиқада футболчиларимизда ҳисобни ошириш имконияти вужудга келганди. Бироқ Филип Райевац кулай имкониятдан фойдалана олмади.

75-дақиқада меҳмонлар ҳисобни қисқартиришди. Ҳимоядаги хатодан кейин Санжар Рашидов иккинчи бор дарвозамизни аниқ нишонга олди.

Ушбу голдан олдин вакилларимиз бир қатор қулай имкониятларни йўққа чиқаришганди. Футболнинг ёзилмаган ёзув қоидаси бор. “Сен урмасанг, сенга уришади”.

82-дақиқада меҳмонларнинг икки нафар футболчиси Сардор Қулматов ва Санжар Рашидовлар майдондан четлатилди.

Қолган дақиқаларда ҳам рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли ҳужумларни ташкил этган футболчиларимиз улардан фойдалана олишмади.

Шу тариқа, жамоамиз мавсумдаги  еттинчи ғалабани қўлга киритишди.

Айтганча, кеча ўринбосарлар баҳсида ҳам худди шу ҳисоб қайд этилганди. Энг қизиғи, кечаги баҳсда ҳам 3:0 ҳисобида олдинга бораётиб, иккита тўп ўтказиб юбордик.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда бош мураббиймиз Нўъмон Ҳасанов “Қўқон-1912”даги биринчи учрашувини айнан “Сўғдиёна”га қарши ўтказган ва аламли тарзда мағлубиятга учраган эдик.

Умуман олганда, “Сўғдиёна”га қарши ўйинлардаги мағлубиятлар сериясига нуқта қўйилди.

Олий лига. 14-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 3:2 (3:0)
Ҳакамлар: Дмитрий Пислегин, Руслан Серазитдинов, Андрей Цапенко, Игорь Гормашов.

Назоратчи: Сардор Нажафалиев.
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов – 20 пен, Суҳроб Бердиев – 25, Филип Райевац – 45. – Сардор Эминов – 54 пен, Санжар Рашидов – 75.

Амалга оширилмаган пенальти: Санжар Рашидов 35 (“Сўғдиёна”)

“Қўқон-1912”: 13.Никита Рибкин, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев (11. Андрей Сидоров – 58), 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 24. Иброҳим Раҳимов (4. Баҳодир Акрамов-46) 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 85. Руслан Мелзиддинов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов – 72), 99. Филип Райевац.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 5. Жалил Кимсанов, 8. Собир Ҳамидов, 25. Иқбол Маликжонов.

“Сўғдиёна”:  12. Шохрух Эшбўтаев, 2. Сардор Қулматов, 3. Азамат Исроилов, 4. Элёр Орипов, 5. Ғулом Ўрунов (18. Қаҳрамон Баҳодиров – 46, 11. Шохрух Достонов – 81), 7. Санжар Рашидов, 8. Суҳроб Қобилов (15. Изатилла Абдуллаев – 85), 17. Ихтиёр Тошпўлатов, 22. Достон Абдураҳмонов, 59. Сарвар Жўраев, 77. Сардор Эминов.

Захира: 1. Сарвар Каримов, 13. Рустам Аъзамов, 20. Улуғбек Худойбердиев, 34. Омон бийик Халилов.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz