Қайднома

Қидирув

Жалолиддин Машарипов: Ҳеч нарсадан қўрқмайман

Жалолиддин Машарипов: Ҳеч нарсадан қўрқмайман

  21.06.2017 19:45
  0
  1226
Жалолиддин Машарипов: Ҳеч нарсадан қўрқмайман

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг “Локоматив” кулуби ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов билан терма жамоадаги муваффақиятсизликлар, мухлисларнинг эътирозлари ва ЖЧга чиқиш имкониятлари ҳақида суҳбатлашдик.

– Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги муваффақиятсизликлари ҳақида нималар дея оласиз?

-Эрон билан ўйиндан сўнг имконият умуман қолмади десак ҳам бўларди, лекин Қатарнинг Ж.Кория устидан қозонган ғалабаси бизга яна имконият олиб берди. Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига чиқишини бугун ўзбек ҳалқи эмас худо ҳам хоҳлади шекилли. Одамларни гап сўзларига ахамият бермасдан олдиндаги икки учрашувда ҳам ғалаба қозонишимиз керак бас.

-Муҳлисларда терма жамоанинг тактика танлаши ва футболчиларнинг жойини алмашиши тўғрими? Айтингчи мураббий айтганидек “Ўзбекистон тарихидаги энг кучли” жамоанинг тактикасими бу? (Эрон – Ўзбекистон (2:0) мисолида)

-Билмадим, балким шундайдир. Футболчини мураббий майдоннинг қаерда ўйнашини белгилаб берса, демак шу ерда ўйнашга мажбур. Олдин ушбу жойда ўйнаганми, йўқми бу бу борада этироз билдириш ўринсиз.

Масалан футболчи ёшлигидан майдонда ҳаракат қилиб келдими жой танлаши ўринсиз деб ўйлайман. Футболчи ҳимоядами, ҳужумда ўйнайдими, учрашувдан сўнг “мени жойиб ўнг қанотда эди ёки чап қанотда эди шунинг учун ўйнолмадим” дейиши неотўғри, бу футболчига ярашмайдиган гап деб ўйлайман.

-Олдиндаги икки учрашувда ғалаба қозонишимиз керак! Бунинг учун гол уришимиз керак! Нима деб ўйлайсиз таркибга янги ҳужумчиларни таклиф килиш керакми ёки борига барака деган мақулми?

-Ҳужум чизиғимизда Темирхўжа Эронга қарши баҳсда яхши ҳаракат қилди. Игорь ҳам яхши ҳужумчи, аммо ҳозирда ўзини яхши томонларини кўрсата олмаяпти. Муҳлисларнинг хар-хил гаплари унга руҳий тасир кўрсатмоқда.

Биринчи навтадда футболчи руҳан кучли бўлиши керак, одамларни гапига эътибор қаратмаслик керак. Чунки сизни муҳлислар маҳташганда ҳам ёмонлаганда ҳам бир хилда туришингиз керак, нимага деганда муҳлислар сиздан фақат яхши натижаларни кутишади.

Уларнинг ҳам гапи тўғри сабаби сиз терма жамоа либосини кийдингиз ва шунга муносиб ўйнашингиз керак. Игорь Сергеев ҳозир формада эмасдир, аммо олдиндаги икки учрашувда Сергеевнинг голлари бизни жаҳон чемпионатига олиб чиқади (кулиб қўйди).

-Хитой билан учрашувда, “Бунёдкор”да ўтган ўйиннинг такрорини кўрамизми?

-Насиб бўлса биринчи тўқнашувдагидек бўлади ҳаммаси. Нимага деганда Эронга кетишимиздан олдин сал ҳаяжон бор эди, энди Хитойга савар эса икки баробар ҳаяжон ўйғотади.

Нимага деганда яқинлашмоқда ҳаммаси, кундан кунга учрашув тўғрисида ўйлайверасиз. Қўрқмаслик керак. Шундай футболчиманки ҳеч нарсадан қўрқмайман, одамларни гапига ҳам эътибор қаратмайман.

Футболда қўрқиш керак эмас, агар қўрқдими демак футбол ўйнамаш керак. Қўрқдингизми аниқ ўша учрашувда яхши ўйнай олмайсиз.

-Муҳлислар нимани исташаётганини биласизми?

-Муҳлислар (кулиб қўйди), ким қандай ўйнашидан қатий назар, ўша Игорь Сергеевми, Лобановми танқид қилишадику, ёки Андриевми, Хошимовми.

Шуларни танқид қилмасдан кўзни юмиб, олдинга бошласа худо хоҳласа Биз албатта Жаҳон чемпионатига бирга борамиз!

Футболчилар ҳам шуни исташади ва майдонга шу ниятда тушади. Улар ҳаи руҳий ҳолатга тушиб қолганда. Биргаликда қўллаб қувватласак албатта биз ўйлагандек бўлади.

Маъмур Пармонов суҳбатлашди


Манба: www.jfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz