Қайднома

Қидирув

Кальдерон: «Мората «Реал»да бахтли эмас»

Кальдерон: «Мората «Реал»да бахтли эмас»

  22.06.2017 10:42
  0
  489
Кальдерон: «Мората «Реал»да бахтли эмас»

Кўплаб ОАВ нашрлари «Реал» ҳужумчиси Альваро Моратани «Манчестер Юнайтед»га ўтишини тахмин қилишаётганди ва бу ҳақида кўплаб хабарлар пайдо бўлганди.

Аммо Криштиану Роналду билан юзага келган воқеадан сўнг мазкур иш тўхтаб қолди. Баъзи манбаларда Роналдунинг «қизил иблислар» сафига қўшилиши айтилмоқда. Баъзиларида эса Роналду қайси клубга ўтса ҳам жамоани тарк этган тақдирда, «Реал» Моратани ўз сафида сақлаб қолишини айтмоқда.

Мадридликларнинг собиқ президенти Рамон Кальдерон Моратанинг жамоадаги ҳолатига тўхталиб ўтди.

«Мората «Реал»да бахтли эмас. У кўп вақтини майдонда ўтказишни хоҳлайди аммо асосан захирада қолиб кетди.

Бу трансфер амалга ошса, уч томонга ҳам яхши бўлади. «Реал», «Манчестер Юнайтед» ва албатта Альваро ҳам бундан хурсанд бўлади» — дейди Кальдерон The Sun нашрига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz