Қайднома

Қидирув

ЎФФ техник директори ОФК Техник қўмитаси йиғилишида иштирок этади

ЎФФ техник директори ОФК Техник қўмитаси йиғилишида иштирок этади

  22.06.2017 13:17
  0
  404
ЎФФ техник директори ОФК Техник қўмитаси йиғилишида иштирок этади

Шу йилнинг 4–7 июль кунлари Малайзия пойтахти Куалу-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Техник қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон Футбол Федерацияси техник директори, ОФК Техник қўмитаси аъзоси, Болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармаси бошлиғи Шавкат Имомов ҳам қатнашади.

“Бўлажак йиғилишда ОФК байроғи остида бўлиб ўтадиган мусобақалар стратегиясининг техник жиҳатлари кўриб чиқилади. Шунингдек, болалар оммавий футболи бўйича янги Special Grassroot Awards мукофотини ҳамда ОФКнинг йилдаги энг яхши аёл футболчиси совринини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинади”, – деди Шавкат Имомов.

Аввалроқ Шавкат Имомов 26 июнь – 3 июль кунлари Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган “Футбол дўстлик учун” лойиҳасида Ўзбекистон делегациясига раҳбарлик қилиши ҳақида хабар берилганди.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz