Қайднома

Қидирув

ҚРФФ бош котиби ўзбекистонлик ОФК инструкторига миннатдорчилик билдирди

ҚРФФ бош котиби ўзбекистонлик ОФК инструкторига миннатдорчилик билдирди

  22.06.2017 15:37
  0
  635
ҚРФФ бош котиби ўзбекистонлик ОФК инструкторига миннатдорчилик билдирди

Шу йилнинг 12–18 июнь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида футзал бўйича Марказий Осиёда ягона саналган ОФК инструктори — ўзбекистонлик Аваз Максумов томонидан футзал бўйича Level 2 лицензияси учун ўқув-курслари ўтказилди

Ўқув-курсларда жами 17 нафар мураббий иштирок этиб, якунда барчаси AFC Futsal Coaching Level 2 лицензиясига эга бўлди. Қирғизистон Республикаси футбол федерацияси (ҚРФФ) бош котиби М.Сиддиқов олиб борилган назарий ва амалий машғулотлар учун Аваз Максумовга миннатдорчилик билдирди.

“Шу йилнинг 12–18 июнь кунлари Бишкек шаҳрида ўтказилган AFC Futsal Coaching Level 2 ўқув-курсларини олиб борган ОФК инструктори Аваз Максумовга профессионаллиги ва чуқур билими учун Қирғизистон Республикаси футбол федерацияси, мамлакатимиз футбол жамоатчилиги ва шахсан ўз номиндан миннатдорчилик билдираман. Келгусида ҳам мамлакатларимиз ва футбол ривожи учун ҳамкорлик қилишдан умидвормиз”, – дейилади ҚРФФ бош котиби хатида.  


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz