Қайднома

Қидирув

Австралия бош мураббийи: «Чилини мағлубиятга учратиб, плей-оффга чиқмоқчимиз»

Австралия бош мураббийи: «Чилини мағлубиятга учратиб, плей-оффга чиқмоқчимиз»

  23.06.2017 00:08
  0
  422
Австралия бош мураббийи: «Чилини мағлубиятга учратиб, плей-оффга чиқмоқчимиз»

Бироз олдин якунланган Конфедерациялар кубоги доирасидаги Камерун ва Австралия ўйинида ғолиб номи аниқланмади. Жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди.

Мазкур баҳсдан сўнг австралияликлар устози Анге Постекоглу ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Жуда ҳам қийин ўйин ўтказдик. Қайсидир паллада тизгинни ушлаган бўлсак, қайсидир паллада хатоларга йўл қўйдик.

Камерун жуда ҳам тартибли жамоа экан, ўйин давомида бизга ҳужум уюштиришимизга имконият яратиб, ўзлари тезкор қарши ҳужумда ўйнашди. Яхшиямки, ҳимоячиларимиз тартибли ўйин кўрсатишди.

Умуман, ёмон ўйнадик дея олмайман, аммо майда деталлар ўйин тақдирини ҳал қилди. Бир қанча яхши имкониятларга ҳам эга бўлдик, айниқса, иккинчи бўлим стартида.

Энди терма жамоамиз бир кун дам олади ва ҳал қилувчи баҳсда яхши натижага эришиш учун тайёргарлик кўрамиз.

Плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб қолдик. Навбатдаги ўйинда Чилини мағлуб этишни хоҳлаймиз. Битта қийин учрашув ҳаммасини ҳал қилади» - дейди мутахассис «Чемпионат» нашрига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz