Қайднома

Қидирув

«Ювентус» Ренату Саншешни ижарага олиши мумкин

«Ювентус» Ренату Саншешни ижарага олиши мумкин

  23.06.2017 10:43
  0
  468
«Ювентус» Ренату Саншешни ижарага олиши мумкин

Туриннинг “Ювентус” клуби “Бавария” ярим ҳимоячиси Ренату Саншешни ижарага олиши мумкин.

Mediaset Premium нашрининг хабарига кўра, мюнхенликлар Саншешни келажакдаги режаларига киритмаган бўлиб, уни сотишни режалаштиришган.

Маълумотларга кўра, Германия чемпионлари “Ювентус”дан футболчи учун 35 миллион евро сўрашмоқда. “Ювентус” эса бунга жавобан футболчини икки йиллик ижара ва кейин сотиб олиш таклифини йўллаган.

Маълумот учун, Ренату Саншеш “Бавария”да асосий таркиб бўйича кечган рақобатга қаршилик кўрсата олмади ва клуб унинг трансферини сотувга қўйди.

Аввалроқ, Саншеш хизматларига “Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳам қизиқиш билдираётганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz