Қайднома

Қидирув

«Насаф» янги стадионнинг очилиш маросимини ўтказади

«Насаф» янги стадионнинг очилиш маросимини ўтказади

  23.06.2017 11:31
  0
  668
«Насаф» янги стадионнинг очилиш маросимини ўтказади

Қарши шаҳридаги “Насаф” футбол клубининг уй учрашувлари бўлиб ўтадиган “Марказий” стадион тўлиқ реконструкциядан чиқди. Ниҳоят стадион футбол учрашувлари ўтказилишига тайёр қилинди. Мухлисларимизнинг узоқ кутган орзуси амалга ошди.

“Марказий” стадион 2006 йили фойдаланишга топширилган бўлиб, 2009 йили ”Насаф” ПФК ихтиёрига берилган эди.

Стадионда кенг кўламдаги реконструкция ишлари амалга оширилди. Стадионимиз реконструкциядан сўнг кўпгина ўзгаришларга эга бўлди. Мисол тариқасида айтиш мумкинки, реконструкциягача ўриндиқлар сони 16 000 эди, ҳозир эса ўриндиқлар сони 21 000тага етказилди. Стадион футбол майдони тубдан ўзгартирилди. Майдонга замонавий муҳандислик комуникациялари ўрнатилди. Футбол майдонига "Kentucky bluegrass" навли янги чим ётқизилди. Энг муҳими томошабинлар билан майдон оралиғи анча яқинлаштирилди. Бу ўзгариш футбол ишқибозлари учун анча қўлайлик яратади.

Биз ҳозир ҳамма ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтирмаймиз. Бу ҳақда кейинроқ мухлисларимизга батафсил маълумот берамиз. Сиз азиз мухлислар 30 июн куни стадионимизнинг танатанали очилишига ташриф буюрсангиз, ўзгаришларни ўз кўзингиз билан кўрасиз.

Энди 30 июнь куни бўладиган тадбирлар ҳақида батафсил. Демак, 30 куни “Марказий” стадионни танатанали очилиш маросими бўлади. Маросимлар соат 18:00дан бошланади. Шу куни таниқли санъаткор ва “Насаф” футбол клубининг ашаддий мухлиси - Даврон Ғоипов сиз азиз мухлисларга ўзининг концерт дастурини тақдим қилади.  

Соат 19:30дан бошлаб, Ўзбекистон кубоги чорак финалининг дастлабки учрашуви бошланади. Унда “Насаф” жамоамиз “Қўқон-1912” жамоаси билан куч синашади. Бу учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори. Зеро, бу йилги кубок баҳсларида жамоамиз учун бу учрашув муҳим ўрин тутади.

Шундай қилиб, барча футбол ишқибозларини 30 июн куни “Марказий” стадионимизга таклиф этамиз.

Мухлисларимизга шуни маълумот тариқасида айтиб қўймоқчимизки, реконструкциядан сўнг стадион секторларининг рақамланиши бўйича ҳам ўзгаришлар содир бўлди. Бу ўзгаришларни қуйидаги сурат орқали ҳам билиб олишингиз мумкин.

Учрашув чипталари 27 июн сешанба кунидан стадион қошидаги чиптахонлар орқали сотуви бошланади.

Чипталар нархи:

CIP сектордаги ўриндиқлар (900та) – 20 000 сўмдан

Марказий секторлар (1, 2, 6, 7, 8) – 15 000 сўмдан

2-қаватдаги секторлар (12, 13, 14, 15, 16, 17, 18) – 10 000 сўмдан

Дарвоза ортидаги секторлар (3, 4, 5, 9, 10, 11) – 8 000 сўмдан

Барча футбол ишқибозларини 30 июн жума куни “Марказий” стадионимизга таклиф этамиз. Марҳамат қилинг, мириқиб ҳордиқ чиқаринг!


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz