Қайднома

Қидирув

Христо Стоичков: «Реал» ҳеч қачон «Барселона»дек ўйнай олмайди»

Христо Стоичков: «Реал» ҳеч қачон «Барселона»дек ўйнай олмайди»

  24.06.2017 03:37
  0
  1893
Христо Стоичков: «Реал» ҳеч қачон «Барселона»дек ўйнай олмайди»

Болгариянинг афсонавий ҳужумчиси Москвага ташриф буюрди ва «СЭ» нашри таҳририяти меҳмони бўлди. Аслида Москвага иш юзасидан келганди. У «ЛУКОЙЛ болалар чемпионлар кубоги» халқаро лойиҳасининг элчиси ҳисобланади.

«Олтин тўп» ва «Олтин бутса» соҳиби ҳисобланган собиқ футболчи болалар ёнига кетишдан олдин «СЭ» журналистлари саволларига жавоб берди.

- «Лукойл» билан сизни лойиҳа боғлаб туради. «Спартак»нинг чемпион бўлганидан хурсанддирсиз?

- Албатта. Профессионализм натижа олиб келди. Аслида ҳам шундай бўлиш керак. Лекин биринчи ўринда «Спартак»нинг мухлислари учун хурсандман. Улар бу ғалабани жуда узоқ кутишди. Бироқ ЦСКА чемпион бўлганида ҳам шунчалик қувонардим. Чунки бу жамоа сафида ҳамюртим Георгий Миланов тўп суради.

- «Спартак» ва ЦСКА ўзаро баҳс­лашса, қай бирига тараф оласиз?

- Спектаклга. Бир умр спортчи бўлганман. Шу боис ҳам ҳар бир футболчининг ишига ҳурмат билан қарайман.

- Бир пайтлари Андрей Аршавин ҳақида илиқ фикрлар билдиргандингиз. Сизнингча, у «Барселона»да ўйнаб кетган бўлармиди?

- Испанияда унга осонроқ бўларди. Андрейда яхши техника ва тезлик мужассам эди. Бу жиҳатларини янада кучайтирса бўларди. Аршавиннинг нима учун «Барса»га ўтмаганини билмайман. Лекин фикримча, бу жамоада у яхши ҳамкорлар орқали бунданда юқори натижаларга эришган бўларди. Балки «Олтин тўп»­ни ютармиди...

- Россиялик футболчилардан қай бири янги Аршавин бўла олади?

- Ҳозир ундайлар йўқ. Ҳеч ким Европага ўйнагани бормаяпти. Бу эса катта муаммо. 15-20 йил олдинга қайтсак, ҳар бир чемпионатда  кучли рус футболчилари бўларди. Мостовой,Карпин, Кузнецов, Ледяхов, Никифоров барчасини санаб тугатиб бўлмайди. Ҳозир Дмитрий Черишевнинг ўғли - Денис бор. Лекин биргина легионер камлик қилади.

- Аммо Россиянинг Англияда мураббийи бор. Леонид Слуцкий ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Яхши мураббий. Чунки у гапимга қулоқ солиб, ЦСКАга Георгий Милановни олган (кулади). Жиддий гапирадиган бўлсам, Слуцкийнинг ишлаш услуби менга ёқади. У ўзининг усуллари билан Лобановскийни эслатиб юборади. Слуцкий барча нарсани ипидан-игнасигача ҳисоблаб чиқади.

- Ҳамиша Месси Криштиану Роналдудан кучли деб айтасиз. У нимаси билан кучли?

- Месси - шубҳасиз биринчи рақамли. У ҳамиша жамоа учун ўйнайди. Ақлбовар қилмас техника, интеллект, шунингдек, Месси худбин эмас. Бу эса жуда муҳим. Одамлар Мессини Ди Стефано, Пеле, Кройфф билан тенглаштиришади. Роналдуни эса Мессига қиёслашади. Бу ҳам кўп нарсани англатади. Лекин Роналду ҳеч қачон Мессидек бўла олмайди. «Реал» ҳам ҳеч қачон «Барселона»дек ўйнай олмайди.

- Милановни қандай тавсия қилгансиз?

- Аввал Галямин билан гаплашганман. Кейин Слуцкий билан. Уларни кўндирганман.

- Станислав Черчесов билан танишмисиз?

- У менинг жонажон ўртоғим. Бир-биримизни 30 йилдан бери биламиз. Унга гол урганманми ёки йўқми эслай олмайман. Аммо бу муҳим эмас. Станислав - яхши инсон ва кучли мураббий.

У билан терма жамоани қабул қилиб олишидан олдин мулоқот қилгандик. Ҳаттоки, мендан айрим маслаҳатларни сўраган.

Ўйлайманки, у жаҳон чемпионати учун яхши жамоа шакллантиради. Унинг олдида яна бир йил бор. Қолаверса, Конфедерациялар кубогида ҳам натижа қайд этишларига ишонаман. Россиялик мухлислар ўз терма жамоалари билан фахрланишларини истайман.

- Айтишларича, дарвозабонлардан яхши мураббий чиқмас экан.

- Бу бўлмаган гап. Агар жамоанинг иши унчалик юришмаса, ҳамиша қандайдир сабабларни исташади. Лекин ҳар қандай иш муаммосиз бўлмайди. 1994 йили Болгария терма жамоаси ҳам қийинчиликларга дуч келган.

Бироқ биргаликда ҳаракат қилиб, Болгария халқига қувонч улашганмиз. Шундай экан, 2018 йилда бир ёқадан бош чиқаришга тўғри келади. Мусобақада еттита ажойиб ўйин ўтказишингларга тилакдошман.

- Етти?

- Албатта. Нима, ишонмаяпсизми?

Содиқ СОБИР тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz