Қайднома

Қидирув

Превью: «Насаф» – «Навбаҳор»

Превью: «Насаф» – «Навбаҳор»

  24.06.2017 08:44
  0
  488
Превью: «Насаф» – «Навбаҳор»

Олий лига 15-турида “Насаф” Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади. Учрашув Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида соат 19:00да бошланади. Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда ўзаро 41-учрашувида майдонга тушишади.

Учрашув анонси

ЎзПФЛ 15-тур

“Насаф” (Қарши) - “Навбаҳор” (Наманган)

25.06.2017. “Ғузор” марказий стадиони. 19:00да

Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев, Акбар Пўлатов (Тошкент)

Захира ҳаками: Жасур Мухторов (Тошкент)

Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Наиль Лутфулин.

Жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги учрашув, 24 июн шанба куни Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи стадионида соат 18:00да бошланади.

Ўзаро учрашувларга оид маълумотлар

Ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувлари доимо кескин ва муросасиз бўлган. Жамоамиз ўтган йилги чемпионатда “Навбаҳор”ни ўз майдонида 6:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Навбатдаги учрашув жамоаларнинг чемпионатдаги 41-ўйини сифатида қайд этилади. Бунгача жамоалар 40 бор ўзаро куч синашишган. 21 учрашувда “аждарлар” ғалабага эришишган. 10та ўйинда “лочинлар”нинг қўли баланд келган. Қолган 9та баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 70-59 “Насаф” фойдасига.

Қаршида бўлган ўзаро учрашувлар ҳақида

Мазкур жамоалар бунгача Қаршида 20 марта куч синашишган. Навбатдагиси ўзаро 21-учрашув бўлади. Бўлиб ўтган 20та учрашувнинг 17тасида “аждарлар” ғалабага эришган. Фақат 1 учрашувда муроса кўчаси танланган. Бу дуранг 2012 йили қайд этилган. Наманганликларнинг 2 учрашувда қўллари баланд келган. Бу учрашувлар 1998 ва 1999 йилги мавсумларда бўлиб ўтган.

Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувларда “Насаф” жамоаси футболчилари “Навбҳор” дарвозасини 47марта ишғол қилишган. Наманганлик футболчилар эса 18 марта гол уришга муваффақ бўлишган. Қаршида қайд этилган энг йирик ҳисоблар 5:0 (2013 йили), 5:1 (2015 йили) ва 6:0 (2016 йил) кўринишида.

Қаршидаги ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” жамоаси “Насаф”ни сўнгги бор 1999 йили мағлубиятга учратган ва 2012 йили охирги дуранг натижага эришган. 

Қаршида ўтказилган сўнгги беш учрашув натижаси

2011 йил. “Насаф” – Навбаҳор” 3:2

2012 йил. “Насаф” – “Навбаҳор” 1:1

2013 йил. “Насаф” – “Навбаҳор” 5:0

2014 йил. “Насаф” – “Навбаҳор” 1:0

2015 йил. “Насаф” – “Навбаҳор” 5:1

2016 йил. “Насаф” – “Навбаҳор”  6:0

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

“Насаф” жамоаси эса 13 учрашувдан сўнг 23 очко жамғариб турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. Жамоамиз ўтган 14-турда “Пахтакор”га 2:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Натижада 2-ўринни яна “Қўқон-1912” жамоасига бўшатиб берди.

“Навбаҳор” жамоаси эса 14 учрашувдан кейин 19 очко билан чемпионат жадвалининг 8-поғонасини эгаллаб турибди. Наманганлик футболчилар ўтган 14-тур учрашувини ўз майдонида “Олмалиқ” билан ўтказди. 1:0 ҳисобида олдинда бораётган “лочинлар” сўнгги дақиқада ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди ва дуранг натижага эришишди.

Жамоа тўпурарлари

“Насаф” жамоасининг айни дамда тўпурарлари рўйхатини сербиялик ҳужумчимиз Драган Черан бошқармоқда. У бу йилги чемпионатда 6 марта гол муаллифи бўлган. Лекин у олти ўйинки, рақиб дарвозасига йўл топа олмаяпти. Ундан клубимиз мухлислари гол кутишмоқда.

“Навбаҳор” жамоасида эса Неманья Йованович тўпурарлар рўйхатини бошқармоқда, бу футболчи шу пайтгача 5та тўп киритган.

Барча футбол ишқибозларини бўлажак қизиқарли учрашувга таклиф этиб қоламиз. Дарҳақиқат, “Насаф” Ғузорда сўнгги бор уй учрашувини ўтказади. Навбатдаги учрашувлар энди “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.

Олий лига 15-турида “Насаф” Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади. Учрашув Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида соат 19:00да бошланади. Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда ўзаро 41-учрашувида майдонга тушишади.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz