Қайднома

Қидирув

Бензема «Реал»нинг вице-сардорига айланиши мумкин

Бензема «Реал»нинг вице-сардорига айланиши мумкин

  24.06.2017 08:31
  0
  425
Бензема «Реал»нинг вице-сардорига айланиши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема жамоада вице-сардор номига тайинланиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, “қироллик клуби”нинг ҳозирдаги сардори Серхио Рамос, унинг ўринбосари эса – Марсело.

Иккинчи вице-сардор эса Пепе ҳисобланарди, аммо португалиялик футболчи шартномасини якунига етказмасдан Мадридни тарк этди.

Эндиликда Зинедин Зидан Рамос ўрнини боса оладиган сардорни танлаши керак бўлади.

Манбанинг маълумотига кўра, франциялик мутахасис вице-сардорликка Криштиану Роналду ёки Карим Бенземалардан бирининг номзодини танлайди.

Агар Роналду “Реал”ни тарк этадиган бўлса, Зидан шубҳасиз Бензема номзодига таянади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz