Қайднома

Қидирув

ЎФФнинг эътиборга молик ҳафталик янгиликлари билан танишинг

ЎФФнинг эътиборга молик ҳафталик янгиликлари билан танишинг

  25.06.2017 10:17
  0
  712
ЎФФнинг эътиборга молик ҳафталик янгиликлари билан танишинг

19–24 июнь кунларининг эътиборга молик янгиликлари ЎФФ матбуот хизматининг ҳафтаномасида.

1. Сардор Рашидов Қатарнинг “Ал-Жаиш” клубини тарк этиб, БААнинг “Ал-Жазира” жамоаси аъзосига айланди. Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

БААда Сардор Рашидовни торт билан кутиб олишди

2. Ўзбекистон U-15 термаси CAFA CUP–2017 турнирида, Ўзбекистон U-22 термаси эса Қатардаги халқаро мусобақада иштирок этади.

U-15 CAFA CUP–2017 мусобақаси Тожикистон ўтказилади

3. Равшан Эрматов Конфедерациялар Кубоги–2017 турнирида иккинчи ўйинга тайинлов олди. Ўзбекистонлик рефери Жаҳон чемпиони – Германия термаси иштирокидаги иккинчи ўйинда ҳам видеотакрорлар бўйича ассистент бўлди.

Равшан Эрматов янги тизимни синовдан ўтказяпти

4. “Футбол дўстлик учун” халқаро лойиҳанинг Ўзбекистондаги элчилари мамлакатнинг таниқли шахслари – ФИФА ва ОФК рефериси Равшан Эрматов, хонанда ва бастакор Севара Назархон, Korzinka.uz супермаркетлари тармоғи эгаси Зафар Ҳошимов ҳамда Ўзбекистон фанлар Акамедияси академиги, профессор Эдвард Ртвеладзе билан учрашди.

“Футбол дўстлик учун” лойиҳаси иштирокчилари Равшан Эрматов билан

5. ЎФФ расмийлари Халқаро пресс-клуб сессиясида ОАВ саволларига жавоб берди. Унда ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев ва келишилган ўйинларга қарши масъул офицер Ахрол Иноятов қатнашди. 

Халқаро пресс-клуб “Ўзбекистонда спорт: Янги вазифалар, Олимпия ҳаракати ва соғлом турмуш тарзи” мавзусида

6. Ўзбекистон аёллар термаси ФИФА рейтингида 1 поғонага кўтарилди. Натижада аёллар терма жамоаси жаҳонда 41, Осиёда 9-ўринни эгаллади

ОФКга аъзо мамлакатларнинг аёллар термаси ТОП-10 лиги

7. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларга тайёргарлик дастури тасдиқланди. Хорижда ўқув-машғулотлар йиғини, 2 та назорат ўйини ва Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган. 

Самвел Бабан, Равшан Ҳайдаров ва Деян Журжевич МТЖнинг бўлажак ўйинларга дастурини муҳокама қилмоқда


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz