Қайднома

Қидирув

Яқин кунларда «Пахтакор» тарихида юз бермаган воқелар амалга ошади

Яқин кунларда «Пахтакор» тарихида юз бермаган воқелар амалга ошади

  25.06.2017 18:53
  0
  1006
Яқин кунларда «Пахтакор» тарихида юз бермаган воқелар амалга ошади

Кеча олий лиганинг 17-туридан ўрин олган Тошкент дербисида “Обод” – “Пахтакор” учрашуви бўлиб ўтди. шбу учрашувда “шерлар”нинг қўли баланд келди 4:1. Қизиқарли кечган баҳсдан сўнг “Пахтакор” клуби ҳимоячиси Даврон Ҳошимов саволларимизга жавоб берди.

-  “Обод” жамоасига қарши учрашувга қай даражада тайёргарлик кўрдинглар, ғалаба нимани эвазига қўлга киритилди?

-  “Обод” жамоасига қарши учрашувга олдиндан жиддий тайёргарлик кўргандик. Ўйин оғир кечишини олдиндан билиб тургандик. Чунки “Обод”ни йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ эди. Уларда мотивация йўқ эди.

Бундай жамоалардан кўп нарсани кутса бўлади. Ўйин пайтида бўшашмаслигимизни мураббийларимиз бизга уқтиришди. Ҳаммамиз бир жамоа бўлиб ғалабани қўлга киритдик. Билсангизлар оғир ўйинларни бошдан ўтказдик.

Мураббийлар штабида, умуман жамоамизда катта ўзгаришлар бўлди. Иккинчи даврада ўзимизга керакли бўлган очколарни йиғиб чемпионлик учун кураш олиб борамиз.

-  “Пахтакор” ўтган йилдан бери бир текис ўйнамади. Ғалаба қозонадиган учрашувда мағлубиятлар бўлди очколар йўқотилди. Буларга нима сабаб бўлди?

-  Тўғри айтиб ўтдингиз “Пахтакор” анчадан бери бир текис ўйин ўтказа олмаяпти. Чунки бизда йўқотишлар кўп бўлди. футболчиларимиз жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиқишди. Шундан сўнг жамоадошларим тушкунликка тушиб қолишди. Мағлубиятга учрайверганимиздан сўнг ўзимизга бўлган ишонч йўқолиб қолди. Биринчи давра тугаш арафасида ўзимизни қўлга олиб фақат ғалаба ҳақида ўйладик. Шунга яраша очко жамғаришни бошладик.

-  Иккинчи даврада супер “Пахтакор”ни кўришимиз мумкинми?

-  Мени фикримча “Пахтакор” тарихида бўлмаган нарсалар рўй берса керак. Бизни билишимизча тажрибали, таниқли футболчилар, таниқли мураббийлар жамоага жалб қилинди. Жуда ҳам катта ўзгаришлар бўлмоқда. “Пахтакор” марказий стадиони реконструкция қилинади. Олдимизга катта вазифалар қўйилган. Иккинчи даврада мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

-  Бир неча тур олдин клубга тажрибали янги бош мураббий келиши маълум бўлиб улгурганди. Жамоа раҳбарияти сизларга янги мураббийга  ўзларингизни кўрсатсангиз жамоада қолишларингни акс ҳолда клуб билан ҳайрлашишингизни айтишганмиди?

-  Албатта, бизни олдимизга шундай вазифа қўйилган эди. “Обод” жамоасига қарши учрашув биз учун ҳам янги мураббийлар учун ҳам кўрик вазифасини бажарди. Иккита учрашувдан бери янги мураббий барча футболчиларни кузатиб ўтирибди. Ким жамоада қолиши ёки қолмаслиги 5-6 кунда ойдинлашади. Шу билан бизга қисқа муддатли таътил берилди ва жамоа кейинги ойдан йиғилади. Шунда ким жамоада қолса иккинчи даврани “Пахтакор” ўша футболчилар билан бошлайди.

-  Иккинчи давра олдидан Туркияда йиғин ўтказилади. Ушбу йиғин пайтида ўртоқлик учрашувлари режалаштирилганми?

-  20 июль куни Туркияга учиб кетамиз. У ерда йиғин ўтказишимиз режалаштириб қўйилган. 30  июль Тошкентга қайтиб келамиз. Хорижда 10 кун йиғин ўтказар эканмиз. У ерда ўртоқлик учрашувлари ўтказиш режалаштирилган. Туркиядаги йиғин жараёнида қайси жамоага қарши баҳс олиб боришимиз ҳозирча аниқ эмас.

-  Жамоага Голландиядан легионер футболчи келаётган эмиш. Бу қайси футболчи бўлиши мумкин?

-  Бу ҳақида ҳеч нарса билмайман.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz