Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912»: Биринчи даврани дуранг билан якунландик

«Қўқон-1912»: Биринчи даврани дуранг билан якунландик

  25.06.2017 21:33
  0
  489
«Қўқон-1912»: Биринчи даврани дуранг билан якунландик

Бугун футболчиларимиз сафарда «Олмалиқ» жамоасига қарши 1-давранинг сўнгги учрашувини ўтказишди. Ўтган йили ҳам вакилларимиз биринчи давранинг охирги ўйинини Олмалиқда ўтказганди. Ўша голларга бой тарзда ўтган баҳсда мезбонлар ғалаба қозонишганди. Бу сафарги баҳсда ҳисоб очилмади ва ушбу жамоалар ўртасидаги тўқнашувларда биринчи марта дуранг натижа қайд этилди.

Мазкур учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори эди. Бунинг боиси “Қўқон-1912” жамоаси мавсумни фантастик даражада ўтказмоқда. Виктор Кумиков бошчилигидаги клуб эса мавсум бошидаги омадсиз ўйинлардан кейин ўзига келиб олди ва охирги баҳсларни юқори савияда ўтказмоқда.

Учрашув шунга монанд равишда шиддатли тарзда бошланди. Дастлабки дақифалардан ҳар икки жамоа ҳужумга зўр беришди.

9-дақиқада қулай имкониятдан фойдалана олмадик. Ўнг қанотдан жарима зарбаси тепиш учун имконият бўлган эди.

18-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг зарбасини мезбонлар посбони қайтариб қолди. 26-дақиқада майдон эгалари бурчак зарбасини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Абдуллаев тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва хавфни бартараф этди.

30-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Дарвоза тўсини бизни голдан сақлаб қолди.

33-дақиқада жамоамиз етакчиси Мурод Холмуҳаммедов рақиб футболчиси билан тўқнашувда кичик жароҳат олди ва ўйиннинг қолган қисмини боши боғланган ҳолда давом эттирди.

Биринчи бўлим нурсиз дуранг билан якунига етди.

Иккинчи таймни ҳам жамоалар фаол тарзда бошлашди. 48-дақиқада майдон эгалари чамаси 17-18 метрлардан жарима тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Йеличнинг зарбаси юқоридан кетди.

55-дақиқада бош ҳакам дарвозамиў томон яна битта жарима белгилади. Бу сафар тўпнинг йўлига Мурод Холмуҳаммедов туғаноқ бўлди.

59-дақиқада ҳужум қилиш навбати бизга келди. Носир Отақўзиевнинг бош билан зарбаси ноаниқ бўлди.

72-дақиқада жамоамизнинг сербиялик ҳужумчиси Филип Райевац жароҳат олди.

74-дақиқада Суҳроб Бердиевда ҳисобни очиш учун имконият вужудга келди. Аммо ҳужумчимиз қулай вазиятни қўлдан бой берди.

80-дақиқада рақиблар Бердиевга нисбатан қўполлик ишлатишди.  Жарима зарбасидан кейин Сидиқовнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

86-дақиқада яна бир жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Бу сафар Бердиевнинг зарбаси дарвоза устунидан қайтди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа ҳам юзага келган имкониятлардан унумли фойдалана олмади ва учрашув нурсиз дуранг билан интиҳо топди.

Жамоамиз биринчи даврани 27 очко билан якунлади.

Олий лига, 15-тур 

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 0:0

Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Абдувоҳидов (Қарши)

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

“Олмалиқ”: 46. Хуршид Хўжаев, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 8. Шота Григалашвили, 10. Шоҳназар Норбеков (94. Хуршид Мухторов – 61), 17. Камолиддин Мурзоев, 18. Шавкат Муллажонов, 19. Ислом Иномов, 21. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов (9. Забиҳилло Ўринбоев – 75), 55. Раҳматулло Бердимуродов, 88. Игорь Йелич, 90. Владислав Касминин.

Захира: 45. Акбар Тўраев, 7. Алибобо Раҳматуллаев, 11. Виктор Клишин, 15. Фархат Мусабеков, 77. Муҳаммад Исаев.

“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев. 5. Жалил Кимсанов, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев (97. Ойбек Рустамов – 64), 10. Жавоҳир Сидиқов (11. Андрей Сидоров – 89), 19. Суҳроб Бердиев, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Холмуҳаммедов (4. Баҳодир Акрамов – 76),  85. Руслан Мельзеддинов, 99. Филип Райевац.

Захира: 12. Азиз Ашуров, 8. Собир Ҳамидов, 24. Иброҳим Раҳимов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов. 


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz