Қайднома

Қидирув

Андрей Микляев: «Ўйиндан-ўйинга кадрлар бўйича муаммога дуч келяпмиз»

Андрей Микляев: «Ўйиндан-ўйинга кадрлар бўйича муаммога дуч келяпмиз»

  25.06.2017 21:56
  0
  472
Андрей Микляев: «Ўйиндан-ўйинга кадрлар бўйича муаммога дуч келяпмиз»

Олий Лига 15-тур учрашувлари доирасида “Локомотив” “Бунёдкор” меҳмони бўлди. Кескин курашларга бой тарзда кўриниш олган беллашувда “қалдирғочлар”нинг қўли баланд келди – 1:0.

Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида “темирйўлчилар” жамоаси устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Ўйинни ёмон бошламагандик. Биринчи бўлимда бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтира олдик. Бироқ улардан унумли фойдаланиш борасида омадимиз келмади. “Бунёдкор” эса гол уришни уддалай олди.

Ўйиндан-ўйинга кадрлар бўйича муаммога дуч келяпмиз. Коне ҳам келаси баҳсни ўтказиб юборади. Ҳали яна жароҳат олган ўйинчилар ўрнини тўлдириш борасида ҳам ўйлашимиз лозим бўлади.

Айнан кимнидир мағлубиятда айбдор қила олмайман. Бугун вазиятлар ярата олдик. Аммо улардан фойдаланишни уддалай олмадик. Ҳужум чизиғида муаммоларимиз бор экани кўриниб қолди, - дейди тажрибали мутахассис.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz