Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: Биз мухлислар учун ўйнаймиз

Рўзиқул Бердиев: Биз мухлислар учун ўйнаймиз

  25.06.2017 22:32
  0
  525
Рўзиқул Бердиев: Биз мухлислар учун ўйнаймиз

"Насаф" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қуйидаги фикрларни билдирди: - Бугунги ўйин қандай бўлганини таблодаги ҳисоб кўрсатиб турибди. Бугун кўп вазиятлар яратдик.

Қайсидир холатларда шогирдаларим шошилишди чоғи, баъзан совуққонлик етишмади. Бу руҳиятга ҳам боғлиқ. Умумий қилиб айтганда, беллашув бизнинг устунлигимизда ўтди. Биз хақли равишда ғалабага эришдик. Ўйин иккинчи голгача бўлди.

Шундан сўнг "Навбаҳор"нинг ғалаба ва дурангга бўлган ишончи қолмади. Ғузор халқига ва "Шўртан" футбол клубига катта миннатдорчилик билдирамиз. Чунки бу ерда ўтказган ўйинларимизда барча қулайликлар яратиб берилди.

Барча мухлисларимизни эртанги байрам билан муборакбод этаман. Бошқа жамоалар каби биз хали таътилга чиқмаймиз. Сабаби, олдимизда 30 июнь кунги кубок доирасидаги ўйин бизни кутиб турибди.

Мазкур бахс янгиланган ўйингоҳимизда ўтказилади. Барча мухлисларимизни чорлаб қоламиз. "Насаф" мухлислар учун ўйнайди. Шунингдек "Бунёдкор"га қарши қолдирилган ўйинга ҳам тайёргарлик кўрамиз. Бизга хали танаффус бошланмайди.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz