Қайднома

Қидирув

«Челси» Муҳаммад Салоҳнинг трансферидан 2,3 млн фунт ишлабди

«Челси» Муҳаммад Салоҳнинг трансферидан 2,3 млн фунт ишлабди

  26.06.2017 17:39
  0
  441
«Челси» Муҳаммад Салоҳнинг трансферидан 2,3 млн фунт ишлабди

«Рома» клуби ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль» аъзосига айланди, ўз навбатида «Челси» ушбу трансфердан 2,3 млн фунт ишлаб олди, дея хабар қилмоқда Daily Mail нашри.

«Рома» Салоҳни 2015 йилда «Челси»дан сотиб оларкан (16 млн фунт), агар келажакда футболчини сотадиган бўлса, трансфердан тушадиган фойданинг 10 фоизини «кўклар»га беришга келишган.

Шундай қилиб, «Рома» футболчини 29 млн фунтга (44,5 млн евро) «Ливерпуль»га сотиб юборди, римликлар бундан 23 млн фунт фойда кўрдилар ва шунинг 10 фоизини «Челси»га ўтказиб бердилар.

ОАВнинг маълумотларига кўра, 25 ёшли мисрлик футболчи «Ливерпуль» билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолаган ва футболчи йилига 5,5 млн евро маош олади.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz