Қайднома

Қидирув

Рашид Рахимов: «Слуцки аввало, Англия менталитетини тушуниши керак»

Рашид Рахимов: «Слуцки аввало, Англия менталитетини тушуниши керак»

  27.06.2017 03:31
  0
  563
Рашид Рахимов: «Слуцки аввало, Англия менталитетини тушуниши керак»

«Терек»нинг собиқ бош мураббийи Рашид Рахимов вақтида Австрияда ишлаган. У асли тожикистонлик, аммо фуқаролик нуқтаи назаридан хориж тажрибасига эга бўлган россиялик саноқли мутахассислардан бири саналади. Шунинг учунми, Леонид Слуцкий «Халл Сити» бошқарувини қўлга олгач, «СЭ» нашри мухбирлари айнан Рахимовга мурожаат қилиб, унинг ушбу воқеага нисбатан муносабати қандайлигига қизиқишди.

- Сизнингча, Леонид Слуцкийнинг  «Халл Сити» бош мураббийи лавозимига тайинлангани ўзи ва Россия футболи учун қанчалик фойдали?

- Шахсан мен унинг учун жуда хурсандман. Ҳа, Слуцкий АПЛда иш бошлагани йўқ, аммо Англия Англия-да, барибир. Чемпионшип ҳам анча кучли турнирлар қаторида ва бу лиганинг кўплаб иштирокчилари АПЛда бемалол ўйнаш салоҳиятига эга. Эҳтимол, бу тайинлов масаласида Слуцкийга маълум даражада омад ёрдам бергандир. Аммо тушуниш керак, Англиянинг катта клубларида фақат мега-мураббийлар ишлашади. Яъни ўз  фаолиятлари давомида ЧЛ ёки ЖЧда ғолиб чиққан чин профессионаллар. Қолган жамоалар раҳбарлари эса асосан британияликларга таянишни маъқул кўришади. Демоқчиманки, бегона мамлакат вакили учун Англия футболига кириб бориш осон эмас. Шуни назарда тутсак, Слуцкий учун хурсанд бўлиб, уни қўллаб-қувватлашимиз шарт. Ахир Леонид Викторович энди Англияда классик мураббийлар мактабимиз номидан ишлайдики, бу ғоят муҳим факт ҳисобланади.

- Хорижда иш бошлаган россиялик мутахассислар биринчи навбатда, қандай қийинчиликлар ва муаммоларга тайёр туришлари керак?

- Слуцкий ҳолати бўйича гапирсак, унинг учун энг асосийси - инглиз менталитетини тушуниш. Англияликлар бу масалада биздан кескин фарқланишади. Яъни урф-одатлар ҳам, ҳаётга қараш ҳам турлича. Хусусан, Англия менталитетида нозик жиҳатлари кўп. Тушунарлики, Слуцкийга Англияда яшаётгани қўл келиши мумкин. Ҳар ҳолда, у ЦСКАдан кетгач, туманли ўлкага йўл олганди ва ортда қолган вақт давомида муайян кўникма ҳосил қилиб, урф-одатлар билан танишиб чиққандир. Тўғри, ҳаммаси амалиётда билинади. Четдан янграйдиган гаплар, маслаҳатлар ўз йўлига, клубни, Англияни яқиндан билиш ва бунга мослашиш эса бошқа масала. Шу маънода ҳам Слуцкийнинг ўз зиммасидаги вазифаларни нечоғли бажаришини кузатиш қизиқарли. Биламизки, у ақлли ва тажрибаси ҳам кам эмас. Демак, ҳаммасини эплашига ишонишимиз мумкин.

- Россиялик айрим футболчилар,  хусусан, ЦСКА вакилларининг Слуцкий ортидан боришларини кутиш ҳам жоизми?

- Ҳозир бу борада гапириш ярамайди. Ахир Леонид Викторович энди клуб бошқарувига тайинланди. У аввалига тўлақонли иш жараёнига киришсин, амалдаги таркиб салоҳиятини чамалаб кўриш асносида футболчилар билан танишиб чиқсин. Хуллас, айни шароитда эҳтимоли бор трансферларни муҳокама қилишдан маъно йўқ.

- Умуман, россиялик мураббийлар учун Ғарбда ўз салоҳиятларини синовдан ўтказиш нечоғли зарур?

- Ўйлайманки, бундай тажриба мураббийлик мактабимизга катта наф келтиради. Доимо айтганман, россиялик мутахассислар учун четда осон бўлмайди асло. Назаримда, Слуцкийнинг ушбу қадами бошқа ҳамкасюларимизга ҳам яхшигина туртки беради. Ахир бизда савия бўйича Леонид Викторовичдан қолишмайдиган мураббийлар жуда кўп. Уларда ҳам имконият туғилиши мумкин, фақат тил муаммосини вақтида ҳал қилиб қўйишлари керак... Яна мураббий учун хоҳ Англияда, хоҳ Германияда ишласин, одамлар менталитетини тушуниш муҳим. Ўйлайманки, агар мураббийлик йўналишида олдинга силжимас эканмиз, футбол масаласида ўз ёғимизда қовурулиб юраверамиз. Табиийки, бу нотўғри ёндашув бўларди...

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz