Қайднома

Қидирув

ЎзПФЛ ҳафтаномаси

ЎзПФЛ ҳафтаномаси

  27.06.2017 12:37
  0
  813
ЎзПФЛ ҳафтаномаси

19–25 июнь кунларининг эътиборга молик янгиликлари ЎзПФЛ матбуот хизматининг ҳафтаномасида.

1. ЎзПФЛ ўйинлари иккинчи даврадан бошлаб интернет орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади. Ўзбекистон Футбол Федерацияси Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Швейцарияда жойлашган Empower Sports компанияси билан ҳамкорликда янги лойиҳани амалга ошириш борасида шартнома имзолади. Ўзбекистон Чемпионати учрашувларини тўғридан-тўғри трансляциялари "Empower Sports" компаниясига тегишли Mycujoo.tv сайтида, Олий Лига клублари расмий сайтлари, ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида бир пайтнинг ўзида трансляция қилинади.

2. Олий Лига биринчи давра сўнгги туридан олдин Тошкентнинг “Пахтакор” клуби мураббийлар штабида катта ўзгариш юзага келди. Клубнинг янги раҳбарияти грузиялик таниқли мутахассис Шота Арвеладзени Пахтакорнинг янги бош мураббийи сифатида эълон қилди. Клуб ва мураббий ўртасида 1.5 йиллик шартнома имзоланган.

Шунингдек, “Пахтакор” Черногория терма жамоаси ҳимоячиси Марко Симични ҳам ўз сафига қўшиб олди.

3. Олий Лига биринчи давра учрашувлари якунланди. Ўтган ҳафтада Олий Лигада 15-тур баҳслари ҳамда биринчи давра учрашувлари якунига етди. “Локомотив” биринчи даврани пешқадам сифатида тугатди.

Ушбу мавсумни кўтарингки руҳда бошлаган ва биринчи даврани бир текисда ўтказган “Қўқон-1912” Ўзбекистон Чемпионати биринчи даврасини 27 очко билан иккинчи ўринда тугатди. Учинчи ўринда бораётган “Насаф” ҳисобида 26 очко бор, аммо қаршиликлар бир учрашув кам ўтказишган. “Олмалиқ” ҳамда “Пахтакор” клублари бир хил 24 очко тўплашган ва 4-5 ўринларни бўлишиб туришибди. Ўзбекистон Чемпионати иккинчи давра учрашувлари 5 август куни старт олади.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz