Қайднома

Қидирув

Нолито: «Дебютим яхши чиқмагани сабаб, Гвардиоладан хафа эмасман»

Нолито: «Дебютим яхши чиқмагани сабаб, Гвардиоладан хафа эмасман»

  28.06.2017 03:32
  0
  578
Нолито: «Дебютим яхши чиқмагани сабаб, Гвардиоладан хафа эмасман»

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Нолито Мануэль Агудо шу ёз Испания примеросига қайтишдан умидвор. Ла-лигада голеадорлик қобилияти билан танилган, аммо АПЛда ўзини унча кўрсатолмаган ҳужумчи испан журналистларига интервью берар экан, омадсизлиги сабабларига ҳам тўхталди. Тўғрироғи, Англиядаги айрим минус жиҳатлар қайтиш ҳақида бош қотиришини тақозо этаётганини алоҳида таъкидлади.

АПЛ ва Англия ҳақида

- Албатта, Англия премьер-лигасига кўчиб ўтганим шахсан ўзим учун яхшигина тажриба бўлди. Ҳар ҳолда, бу ерда жуда кўп янги қирраларни кашф этдим, ўргандим. Аммо минг уринмайин, маҳаллий тилни ўзлаштиришни уддалай олганим йўқ. Ҳозиргача инглиз тилида саноқли ибораларни ўргандим - «Хайрли тонг», «Хайрли кун», «Эртага» ва яна 1-2та сўз. Умуман, Англиядаги ҳаёт таъсирида анча ўзгардим. Боз устига, ўзгариш бутун оиламни қамраб олди. Мисол учун, қизчамнинг тана ранги ўзгарди. Гоҳида унга қараб, ўйлаб қоламан: «Эҳ, биз замонавий Англияда яшаяпмизми ёки қандайдир ғор ичида». Ҳа, клуб билан ўртамизда шартнома бор. Шундай экан, келажагим асосан «Манчестер Сити» раҳбарияти позициясига боғлиқ. Аммо шахсий фикримча, жамоа эндиликда менга олдингидек катта умид боғлаётгани йўқ. Агар январь ойидан буён майдонга тушмаганимни ҳисобга олсак, бу масалада шубҳаланиш ярамайди.

Гвардиолага муносабат

- Йўқ, АПЛдаги дебютим яхши чиқмагани сабаб, Хосеп Гвардиоладан хафа эмасман. Шунинг баробарида унда ҳам мендан ўпкаланиш учун асос йўқ. Шунчаки, ҳамкорликда муваффақиятли ишлаш насиб этмаган экан. Айни пайт Испания терма жамоаси таркибига қайтиш учун ҳар қандай қадамга тайёрман. Очиғи, ЖЧ-2018дан четда қолсам, ўзимни кечиролмайман. Жамоа таркибидан жой олиш учун эса ўйин амалиёти зарур. Бас, шундай бўлгач, вақт кеч бўлмасидан Испанияга қайтганим маъқул, менимча.

«Севилья» спорт директори билан учрашув

- Тасодифий учрашув, аммо ёдда қоладиган воқелик. Севильядаги дўконлардан бирида кутилмаганда, Оскар Ариас рўпарасидан чиқдим. Кейин қаҳва ичиш баҳонасида бироз чақчақлашдик. Шундан кўп ўтмай, айнан Ариас ташаббуси билан «Севилья» президенти билан ҳам учрашдим. Хайриятки, бу сафар репортёрлар бизни бирга «ушлай» олмадилар. Яъни суратга туширолмадилар. Эҳтимол, улар ўша учрашувимиздан хабар топишганида, «Севилья»га ўтишим хусусидаги гап-сўзлар янада баландроқ янгрармиди...?

С.РАҲМОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz