Қайднома

Қидирув

Евро-2017: Германия ва Испания финалда, Саулдан хэт-трик

Евро-2017: Германия ва Испания финалда, Саулдан хэт-трик

  28.06.2017 02:06
  0
  774
Евро-2017: Германия ва Испания финалда, Саулдан хэт-трик

21 ёшгача бўлган футболчила орасида Европа чемпионати баҳсларининг ярим финал учрашувлари орта қолди.

Дастлаб Англия ва Германия ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда жамоа кучи тенг келиб 2:2 ҳисоби қайд этилди. Кейин эса пенальтилар сериясига мурожаат этилди. Футбол лотореясида немислар омадлироқ чиқишди ва дастлабки финалчига айланишди.

Иккинчи ярим финалда Италия ва Испания ўртасидаги баҳс кузатилди.

Бу баҳсда испанлар рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади, 3:1.

Сауль хэт-трик қайд этган бўлса, итилияликларнинг ягона жавоб голи Бернардески томонидан киритилди.

Шундай қилиб Германия терма жамоасининг финалдаги рақиби Испания терма жамоаси бўлди.

27 июнь (сешанба)

АНГЛИЯ U-21 ГЕРМАНИЯ U-21 2:2 (1:1)

Пенальтилар серияси бўйича - 3:4

Голлар: Грэй (41), Абрахам (50) – Зельке (35), Плате (70).

Англия U-21: Пикфорд, Чемберс, Чилуэлл, Холгейт (Иорфа, 105), Моусон, Хьюз (Свифт, 86), Чалоба (Мерфи, 66), Грэй (Редмонд, 73), Уорд-Проуз, Бейкер, Абрахам.

Германия U-21: Поллерсбек, Юнг (Керер, 80), Кемпф, Толян, Майер, Хаберер (Кор, 102), Арнольд, Филипп, Гнабри (Амири, 87), Герхардт, Зельке (Платте, 63).

Огоҳлантиришлар: Хьюз (11), Чилуэлл (59), Холгейт (83) - Зельке (19), Гнабри (81), Кемпф (107), Арнольд (112).

------------------------------------------------------------------------

ИСПАНИЯ U-21 ИТАЛИЯ U-21 3:1 (0:0)

Голлар: Сауль (53, 65, 74) – Бернардески (62).

Испания U-21: Аррисабалага, Хорхе Мере, Кастро, Бельерин, Вальехо, Сауль, Маркос Льоренте, Асенсио, Себальос (Ойарсабаль, 89), Деулофеу (Денис Суарес, 83), Сандро Рамирес (Иньяки Уильямс, 78).

Италия U-21: Доннарумма, Кальдара, Баррека, Калабрия, Ругани, Пеллегрини, Гальярдини, Бернардески, Бенасси (Гарритано, 87), Кьеза (Локателли, 62), Петанья (Черри, 72).

Огоҳлантиришлар: Бенасси (45), Гальярдини (50), Калабрия (56), Черри (77, барчаси Италия).

Четлатиш: Гальярдини (58, Италия).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz