Қайднома

Қидирув

Mirror: Уэйн Рунига бошқа жамоалардан таклифлар тушаётгани йўқ

Mirror: Уэйн Рунига бошқа жамоалардан таклифлар тушаётгани йўқ

  28.06.2017 18:48
  0
  408
Mirror: Уэйн Рунига бошқа жамоалардан таклифлар тушаётгани йўқ

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Уэйн Рунига бошқа жамоалардан таклифлар тушаётгани йўқ. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатди.

Тахмин қилинишича, футболчига қизиқаётган клубларни унинг юқори маоши чўчитмоқда. Боз устига, «Юнайтед» ҳам ҳужумчини текинга қўйиб юборишни истамайди.

Зеро, «Шрек» ва «қизил иблислар» ўртасидаги шартнома 2018 йилгача мўлжалланган. Унга кўра, Уэйннинг ҳафталик маоши 300 минг фунт стерлингга тенг. Тўғри, дейлик,  «Эвертон» клуби фахрий ҳужумчи билан жиддий қизиққанди, аммо жамоа бош мураббийи Роналд Куман «МЮ»га расман таклиф юбормади.

Хитой клублари таклифлари эса футболчининг ўзига маъқул тушмади. Яъни Руни оилавий сабаблар туфайли Хитойга йўл олишни истамади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz