Қайднома

Қидирув

«Барселона» 19 ёшли футболчиси билан янги шартнома имзолади

«Барселона» 19 ёшли футболчиси билан янги шартнома имзолади

  28.06.2017 22:39
  0
  557
«Барселона» 19 ёшли футболчиси билан янги шартнома имзолади

Каталониянинг «Барселона» клуби ёш иқтидорли ярим ҳимоячиси Карлос Аленья билан янги шартнома имзолади.

Унга кўра, 19 ёшли футболчи яна уч йил давомида жамоа шарафини ҳимоя қилади. Агар Аленья асосий таркиб жамоасига ўтса, шартнома яна икки йилга автоматик тарзда узайтирилади.

Бундан ташқари, Аленья бош жамоа асосий таркибига ўрнашиб қолса, унинг товон пули 75 млн еврога тенг бўлади.

Ўтган мавсумда футболчи Испания кубогининг 1/16 финалида «Барселона» таркибида дебют қилиб, «Эркулес»га (1:1) қарши ўйинда гол уришга муваффақ бўлган эди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz