Қайднома

Қидирув

Эрнандес - Ла лиганинг энг яхши ҳаками

Эрнандес - Ла лиганинг энг яхши ҳаками

  29.06.2017 08:10
  0
  500

Алехандро Хосе Эрнандес Испания чемпионатининг 2016|2017 йиллар мавсумидаги энг яхши ҳаками деб топилди. As нашрининг хабар беришича, бу ҳақда примера ҳакамларининг техник қўмитаси қарор чиқарган. Эрнандес ўтган мавсум энг катта шов-шувга сабаб бўлган баҳслардан бирини бошқарган. 20-турдан ўрин олган «Бетис» - «Барселона» (1:1) ўйинида у каталонияликларнинг тоза голини ҳисобга олмаган. 78-дақиқада ҳисоб мезбонлар фойдасига 1:0 бўлиб турганида, Неймарнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтганди. Бироқ ҳимоячи Айсса Манди уни чиқариб юборишга улгурганди. Бош ҳакам Алехандро Хосе Эрнандес эса гол бўлганини пайқамай қолганди. Кейинчалик Каталониянинг Sport нашри тўп дарвоза чизиғини 57 см.га кесиб ўтганини кўриб, голни аниқлаш технологиясини зудлик билан жорий этилишини талаб қилганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz