Қайднома

Қидирув

Ильгиз Танташев ва Руслан Серазитдинов ОЧЛ чорак финалида ишлайди

Ильгиз Танташев ва Руслан Серазитдинов ОЧЛ чорак финалида ишлайди

  29.06.2017 10:43
  0
  555
Ильгиз Танташев ва Руслан Серазитдинов ОЧЛ чорак финалида ишлайди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ОЧЛ–2017 чорак финал дастлабки ўйинларидан бири — “Шанхай СИПГ” (Хитой) ва “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой) клублари ўртасидаги учрашувга расмийларни тайинлади.

Мазкур ўйинда ўзбекистонлик реферилардан Ильгиз Танташев дарвоза ортидаги ҳакам вазифасини бажарса, Руслан Серазитдинов захира ҳаками бўлиб ишлайди. Қуйида учрашувнинг барча расмийлари билан танишинг.

Бош ҳакам: Наваф Абдулла (Баҳрайн);

Қанот ҳакамлари: Ёсир Ҳалил Иброҳим Абдулла ва Иброҳим Муборак Сабт (иккиси ҳам Баҳрайн);

Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Али Ҳасан Иброҳим Абдулнаби (Баҳрайн), Ильгиз Танташев (Ўзбекистон);

Захира ҳаками: Руслан Серазитдинов (Ўзбекистон);

Ҳакамлар назоратчиси: Чёнг Йим Яу (Гонконг);

Учрашув комиссари: Талал Муҳаммад Али (Иордания).

Аввалроқ Ўзбекистон Биринчилигида дарвоза ортидаги ҳакамлар синовдан ўтказилгани, Ильгиз Танташев айнан дарвоза ортидаги рефери бўлиб ишлагани ҳақида хабар берилганди.

 

Маълумот учун, “Шанхай СИПГ” – “Гуанчжоу Эвергранд” учрашуви 22 август куни Шанхай шаҳрида бўлиб ўтади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz