Қайднома

Қидирув

Қатардаги U-22 халқаро турнир тақвимида ўзгариш бўлди

Қатардаги U-22 халқаро турнир тақвимида ўзгариш бўлди

  29.06.2017 16:50
  0
  567
Қатардаги U-22 халқаро турнир тақвимида ўзгариш бўлди

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси шу йилнинг 30 июнь – 6 июль кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақада этиши ҳақида хабар берилганди.

Турнирда тўрт мамлакат ёшлар термаси – Қатар, Ўзбекистон, Иордания ва Қирғизистон иштирок этиши кўзда тутилганди. Бироқ Иордания U-22 термаси мусобақада қатнаша олмайдиган бўлди ва тақвимда ўзгариш юз берди.

Эндиликда жамоалар ўзаро иккитадан ўйин ўтказади. Қуйида янгиланган тақвим билан танишинг.

30 июнь, жума

22:00 Қатар – Қирғизистон

1 июль, шанба

20:45 Ўзбекистон – Қирғизистон

2 июль, якшанба

Қатар – Ўзбекистон

4 июль, сешанба

22:00 Қатар – Қирғизистон

5 июль, чоршанба

20:45 Қизғизистон – Ўзбекистон

6 июль, пайшанба

22:00 Ўзбекистон – Қатар

Изоҳ: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 22 футболчи билан мазкур турнирга йўл олди.

Маълумот учун, ушбу мусобақа Ўзбекистон ёшлар термаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 15–19 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz