Қайднома

Қидирув

Украина терма жамоаси ЖЧ-2018 мусобоқасига бойкот эълон қилмоқчи

Украина терма жамоаси ЖЧ-2018 мусобоқасига бойкот эълон қилмоқчи

  29.06.2017 18:18
  0
  495
Украина терма жамоаси ЖЧ-2018 мусобоқасига бойкот эълон қилмоқчи

Украина терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтган тақдирда ҳам мусобоқада қатнашишдан бош тортиши мумкин.

“Украина саралаш баҳсларидан ўта олса ва мундиалга йўл ола билган тақдирда ҳам, биз барибир бу мусобоқада қатнашишдан бош тортишимиз керак”, - дейди украиналик дупутат Александр Марченко.

Украина футбол федерацияси вице-президенти Игорь Кочетов эса ушбу масаладаги саволга аниқ жавоб беришдан қочган.

“Терма жамоанинг бугунги кундаги мақсади – саралаш гуруҳидан чиқиш. Биринчи навбатда ушбу мақсадга эришишимиз керак, кейин эса Украина термасининг бошқа режалари ҳақида ўйлаймиз”, - дейди Кочетов.

Эслатиб ўтамиз, Украина (11 очко) ЖЧ-2018 саралашининг I гуруҳида Хорватия (13), Исландия (13) ва Туркия (11) термаларидан кейин тўртинчи ўринда турибди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz