Қайднома

Қидирув

Конфедерациялар кубоги: Германия иккинчи финалчи

Конфедерациялар кубоги: Германия иккинчи финалчи

  30.06.2017 00:55
  0
  675
Конфедерациялар кубоги: Германия иккинчи финалчи

Конфедерациялар кубогининг ярим финал баҳслари ортда қолди.

Ҳозиргина якунига етган ярим финалнинг иккинчи баҳсида Германия терма жамоаси Мексика устидан йирик ҳисобда ғалаба эришди ва Чилининг финалдаги рақибига айланди.

Европа вакиллари ўйинни тезкор голлар билан бошлашди. Ўйиннинг 6 ва 8 дақиқаларида Леон Горецка Мексика ҳимоясидаги палапартишликни жазолаб ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди ва биринчи 45дақиқалик шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим ҳам Германия устунлигида бошланди ва улар 3 голни ҳам киритишди. Чиройли тарзда ташкил этилган ҳужум Вернернинг голи билан якунланди.

89 дақиқада заҳирадан майдонга тушган Марко Фабиан ҳисобни биттага қисқартишга муваффақ бўлди. Аммо бу қувонч узоққа чўзилмади, чунки бу голдан икки дақиқа ўтар-ўтмас Германия яна битта тўп киритди. Гол муаллифи Амин Юнес.

Шу тариқа Германия терма жамоаси ишонч билан мусобақа финалига йўлланмани қўлга киритишди.

Германия – Мексика 3:0 (2:0)

29 июнь. «Олимпийский стадион Фишт». 38000 томошабин

Голлар: Горетцка (6, 8), Вернер (59), Юнес (90+1) – Фабиан (89).

Германия: тер Стеген, Хектор, Гинтер, Рюдигер, Хенрихс, Горетцка (Жан, 67), Киммих, Руди, Дракслер (Юнес, 82), Вернер, Штиндль (Брандт, 79).

Мексика: Очоа, Морено, Лайюн, Араухо, Аланис, Акино (Лосано, 46), Дос Сантос (Маркес, 67), Эррера, Хименес, Эрнандес, дос Сантос (Фабиан, 63).

Огоҳлантиришлар: Хименес (55), Жан (72).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz