Қайднома

Қидирув

«Сўғдиёна»нинг навбатдан ташқари йиғилишида ўзгаришлар бўлиб ўтди

«Сўғдиёна»нинг навбатдан ташқари йиғилишида ўзгаришлар бўлиб ўтди

  30.06.2017 10:51
  0
  692
«Сўғдиёна»нинг навбатдан ташқари йиғилишида ўзгаришлар бўлиб ўтди

Куни кеча “Сўғдиёна” стадионида клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби билан биринчи давра якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни клуб президенти Маҳмуджанов Ўктамжон Исмаилович олиб борди. У ўз сўзида клубнинг биринчи даврадаги қониқарсиз натижалари ва дарвозабонларни тайёрлашдаги камчиликлар борасида сўз юритди.

Йиғилиш давомида дарвозабонларда етарли маҳоратни шакллантиролмаганлиги натижасида жамоа дарвозабонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаев истеъфога чиқарилди.

Клубнинг муваффақиятсиз натижалари ва биринчи даврани 13-ўринда якунлагани учун бош мураббий Даврон Файзиев ўз аризасига кўра вазифасидан озод қилинди.

Шу билан бирга, футболчилар Дадажон Маматқулов, Омон-биик Халилов ва дарвозабон Сарвар Каримов билан тузилган шартнома муддатидан аввал бекор қилинди.

Жамоага янги мураббий изланмоқда. Вақтинчалик жамоани клуб ижрочи директори Жавлон Салоҳиддинов бошқармоқда.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Манба: www.fcsogdiana.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz