Қайднома

Қидирув

Самвел Бабаян нима мақсад билан Россияга борди?

Самвел Бабаян нима мақсад билан Россияга борди?

  30.06.2017 15:39
  0
  3476
Самвел Бабаян нима мақсад билан Россияга борди?

Конфедерациялар кубогининг ҳал қилувчи баҳслари давом этмоқда.

Ўзбекистоннинг ЖЧ саралаши доирасидаги ҳозирги ҳолати барчага маълум – Хитой ва Жанубий Кореяни мағлуб этишса, бас. Аммо гуруҳда ҳали учинчи ўрин учун ҳам кураш давом этмоқда. Хўш, Конфедерациялар кубоги турнири терма жамоамизнинг тайёргарлик жараёнига қандай таъсир ўтказиши мумкин.

КЕНГУРУЛАР ЮРТИДАН КЕЛГАН ФУТБОЛ

Аввало, Австралия терма жамоасининг саралаш баҳсларидаги ҳолатига қарасангиз, уларнинг аҳволи ҳам ҳавас қилар даражада эмас. Худди Ўзбекистон каби десак ҳам бўлади.

Албатта, “соккеруз”нинг мазкур турнирда ғалаба қозонишини ҳам ҳеч ким кутмаганди. Аммо Германия терма жамоаси дарвозасига киритилган икки гол ва Чили билан дуранг жамоанинг даражасини кўрсатиб тургандек.

Австралияликларга нима етишмади? Балки вазиятларни голга айлантиришда совуққонлик етишмагандир? Тезкор паслар, тўп билан ишлаш санъати, жамоавий тарзда тўпни ушлаш барчаси яхши шаклланган.

Айниқса, Чилига қарши ўйинда Австралиянинг техник томондан кучли эканлиги ва тўпни қанот-қанотга оширишдаги аниқлик кўринди ва чилилик ҳимоячилар уларни ёпишга улгурмай қолишди.

Шунингдек, австралияликлар жарима зарбалари вақтида рақиб жарима майдонидан жой олишда ҳам анча самарали ўйин кўрсатишди. Ҳа, айнан манашу яхши шаклланган факторлар ва йил давомида керакли натижаларга эришгани учун учун ҳам “соккеруз” манашу турнирда иштирок этди.

МЕКСИКАЧА РИТМ ВА БАРҚАРОРЛИК

Фарас қилинг, Ўзбекистон терма жамоаси саралаш баҳсларида учинчи ўринни олди ва плей-офф баҳсида КОНКАКАФ минтақасининг тўртинчи ўринни эгаллаган жамоасига рўбаро келди.

Жадвалнинг ҳозирги ҳолатига қараб айтадиган бўлсак, бу ўринга номзод жамоалар АҚШ, Панама ва Гондурас.

Бу жамоалар сўнгги йилларда Мексика терма жамоаси билан рақобатлашиб келмоқда ва мексикаликлар кўпинча булардан устун келмоқда.

Сочи ва Казан майдонларида бўлиб ўтган ўйинлар кўрсатдики Мексиканинг устунлиги ўйинчиларнинг сифати ҳамда жамоавий барқарорликда. Мексикаликлар тўп назоратидан ҳам кўра кўпроқ тезкор ҳужумлар ҳисобига ўйин кўрсатишга ҳаракат қилади.

Бу тактика худди 1986 йилги Жаҳон чимпионатида иштирок этган Валерий Лобановски бошқарувида СССР терма жамоасининг ўйинига ўхшайди. Ўша йилги Мундиал айнан Мексикада бўлиб ўтганди.

Португалияга қарши ўйинда мексикаликлар ҳар икки голни ҳам таймлар якунида киритишди. Гарчи Португалия бутун ўйинни назорат қилишга интилган бўлсада, шимолий америкаликлар ўз ишини уддалашди.

Россияга қарши Қозондаги ўйинда эса Руслар Мексикани мағлуб этиш йўлини топгандек туюла бошлаганди, аммо керакли жойда ўйинга тепм қўшишди ва натижага эришишди.

Буларнинг барчаси олдиндан ўйланган так-тика асосида шаклланган ўйиндек.

Аммо кеча бўлиб ўтган Германияга қарши кечган ўйинда мексималикларга қайсидир жиҳат етишмай қолди.

Хулоса шуки, турнир аутсайдерлари ҳам ўртача жамоалари ҳам етакчиларга қарши қўрқмай курашга киришди. Шуниси маълумки, ҳар-бир жамоанинг ўзига яраша тактикаси, ўйин услуби бор.

Хўш, бизнинг терма жамоамизчи? Олдинда иккита ўйин қолди, буёғига йўқотадиган ҳеч нарса қолмади.

Устига - устак терма жамоамизнинг "буюклик"да танилган мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян ҳам Россияда ўтаётган нуфузли мусобақа меҳмони бўлди.

Ҳўш, шунча сарф-ҳаражат орқали бирор бир натижага етишиб бўладими? Олдимизда турган муҳим икки ўйинда камида кичик 1:0 ҳисоби акс оладими.

Буларнинг барчасига 5 - сентябрь куни Тошкентга бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашувидан сўнг жавоб оламиз. ЎФФ вакиллари ҳалққа берган ваъдаларини бажара олишадими? Ёки биз яна Жаҳон Чемпионати мусобақасини шунчаки телевизор орқали томоша қиламизми?

А.Исроилхонов, А.Эшонхонов


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz