Қайднома

Қидирув

«Шўртан»дан расмий баёнот: Савияси паст журналистлар хизматига ҳожат қолмасин

«Шўртан»дан расмий баёнот: Савияси паст журналистлар хизматига ҳожат қолмасин

  30.06.2017 17:39
  0
  748
«Шўртан»дан расмий баёнот: Савияси паст журналистлар хизматига ҳожат қолмасин

“Шўртан” ПФК МЧЖ раҳбарияти, клубимиз расмий интернет сайти орқали ёзиб шуни маълум қиладики, кейинги пайтларда барча мухлислар, мутахассилар ва шу соҳа вакиллари - футбол янгиликларини катта қизиқиш билан севиб ўқиб борадиган “championat.asia” интернет сайтида бизнинг жамоамиз, унинг ички инфротузилмасида рўй бераётган воқеа-ҳодислар тўғрисида ташқаридан, баъзи бир журналистлик касбий маҳорати паст ҳамда одоб-аҳлоқ меъёрларига риоя қилмайдиган шахслар томонидан нотўғри ва айтиш жоизки, асосланмаган, ўқувчиларни чалғитувчи, норасмий хабарлар чоп этилмоқда.

Бу эса табиийки, “Шўртан” клубига бефарқ бўлмаган инсонлар орасида ҳар хил тушунмовчиликлар, шунингдек мазкур сайт тарқатаётган хабарларга нисбатан ишончсизлик келтириб чиқармоқда.

Бундан ташқари клубимиз билан “championat.asia” интернет сайти ўртасида анчадан буён йўлга қўйилган ҳамкорлик ва ўзаро ахборотлар алмашинув жараёнларига ҳам “соя” солмоқда.

Гап ўзини эркин журналистман, деб юрган, лекин оммавий ахборот воситаларида иш олиб бориш қонун-қоидаларини заррача ҳам ҳурмат қилмайдиган Фахриддин Чориев, деган шахс устида бормоқда. Узоққа бормайлик, Ф.Чориев яқинда клубимиз раҳбариятида юз берган ўзгаришни бизнинг ташкилотимиздан рухсат олмасдан, ҳеч қандай ваколатга эга бўлмасдан ва энг муҳими “Шўртан” ПФК томонидан мазкур янгилик расман эълон қилинмасдан туриб, ОАВда хабар сифатида тарқатиб юборди.

Ушбу шахс биз томонимиздан бир неча бор оғзаки тарзда огоҳлантирилганлигига  қарамай, у яна клубимизнинг ички ишларига аралашиб, навбатдаги нотўғри хабарни тарқатишга “муваффақ” бўлди.

Аслида биринчи давра якунига кўра, меҳнат шартномаси фақатгина украиналик легионер Олександр Пишур билан муддатидан олдин бекор қилинган маълумотга, у Акмал Холматов номини ҳам қўшиб қўйди. Ваниҳоят бугун Фахриддин Чориевнинг яна бир бор мухлису мутахассисларни, клубимиз раҳбариятини, қолаверса жамоамиз таркибидаги футболчиларни жунбушга келтирувчи, чалғитувчи, асоссиз хабари чоп этилди.

Гўёки, “Шўртан” раҳбарияти вақтинча бош мураббийсиз қолган жамоамизга ишлаш учун Эдгар Гессни таклиф қилиш борасида ҳаракатлар бошлаб юборган эмиш. Бу хабар мутлақо асосга эга эмас.

Тўғри, биринчи даврадан кейинги  таътил жараёнида “Шўртан”нинг иккинчи даврага тайёргарлик ишларини олиб бориш бўйича режаси ишлаб чиқилди. Клубимиз янги раҳбарияти томонидан жорий йилги мавсумнинг якуний қисмида ижобий натижаларга эришиш, таркибни кучайтириш, мухлисларни чиройли ва мазмунли ўйинлар билан хушнуд этиш мақсад қилинган.

Агар бирор бир сабаб ёки ҳаракатлар бўлса ҳам, бу энг аввало “Шўртан” ПФКнинг ўз ички иши. Жараёнлар эса якуний нуқтага етмагунга ва биз томонимиздан расмий хабар сифатида клуб сайтида эълон қилингунга қадар воқеалар сирлигини ушлаб туриш ҳуқуқи бизда қолишини эса унутмаслик керак.

“Гап келганда, отангни ҳам аяма”, деганларидек, масалага ҳақиқат юзасидан ёндошадиган бўлсак, бу эътирозларимиз фақатгина Ф.Чориевга эмас, балки, шу билан бирга бирозгина “championat.asia” сайтининг масъул ходимларига ҳам тааллуқли.

Негаки, ушбу сайт билан анчадан буён ўзаро ҳурмат ва ишонч асосида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Ҳамкорлигимиз мустаҳкам ва бардавом бўлиши, ўртадаги ишонч дарз кетмаслиги учун эса таклифимиз “Шўртан” ПФКга боғлиқ бўлган ҳар қандай хабар ва маълумотлар юзасидан клубимиз матбуот хизматига мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқ бўларди, деб қоламиз ҳурматли ҳамкасблар.

Ана ўшанда, савияси паст даражадаги журналист мақомида фаолият кўрсатаётганлар хизматига ҳожат қолмайди...


Манба: www.fcshurtan.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz