Қайднома

Қидирув

Машҳур спортчилар ўз мактабларини очишади

Машҳур спортчилар ўз мактабларини очишади

  01.07.2017 07:38
  0
  143
Машҳур спортчилар ўз мактабларини очишади

Янги қабул қилинадиган президент қарорига асосан, собиқ спортчилар қисқа вақт ичида мураббийлик курсларидан ўтиб лицензия олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистоннинг энг машҳур спортчилари, спортдаги фаолияти якунланганидан кейин ўз шахсий мактаблари очишга имконият яратиб берилади, деб хабар қилмоқда Podrobno.uz нашрига Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси.

Қўмита хабарига кўра, айни дамда ушбу борада президент қарори ишлаб чиқилмоқда.

"Собиқ спортчилар қисқа вақт ичида мураббийлик курсларидан ўтиб лицензия олишлари мумкин бўлади. Масалан Бухорода аллақачон Аббос Атоев ва Ришод Сабировнинг мактаблари очилган, Андижонда  боксчи Ўткир Ҳайдаров мактаби очилган. Келажакда ҳар бир вилоятда шундай мактаблар очилади. Бу ёшларни янада кўпроқ спортга жалб қилиш имконини яратади", — деди Қўмита вакили.

Бундан олдин, маҳаллий ОАВлар Ўзбекистонлик машҳур дзюдочи ва курашчи Абдулла Тангриев  ўз спорт карьерасини якунлаганидан сўнг ўз мураббийлик мактабини очмоқчи эканини ҳам хабар қилган эди.

"Мамлакатда жуда қобилиятли ёш авлод ўсмоқда, улар билан ишлашни истайман. Келажакда аввал Тошкентда, кейин вилоятларда ўз мактабимни очмоқчиман. Буни ҳали кўп маротаба ўйлаб кўриш керак, лекин бу менинг орзуим. Олимпия чемпионларини тайёрлаймиз", — деган эди Тангриев.

Шунингдек, Sputnik яқинда ўзбекистонлик машҳур футболчи Одил Аҳмедовнинг Намангандаги футбол мактабига биринчи қабул бошлангани ҳақида хабар берган эди.


Манба: http://sputniknews-uz.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Месси майдонни голсиз тарк этган ўйинда, Аргентина маҳорат бобида Россияга дарс берди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.