Қайднома

Қидирув

Нуъмон Ҳасанов: «Камчиликлар эмас, хатоларимиз бизга панд берди»

Нуъмон Ҳасанов: «Камчиликлар эмас, хатоларимиз бизга панд берди»

  01.07.2017 08:51
  0
  115
Нуъмон Ҳасанов: «Камчиликлар эмас, хатоларимиз бизга панд берди»

“Насаф” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасида  бўлиб ўтган, Ўзбекистон Кубоги чорак финалининг дастлабки учрашуви ниҳоясига етгач, матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмон жамоа устози Нуъмон Ҳасанов иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

-Аввалом бор барчаларингизга мана шундай кўркам стадион муборак бўлсин. Бугунги ўйин томошабоп ва чиройли бўлди. Футболчилар ҳам маза қилиб тўп тепишди. Биз бугун икки хил бўлим гувоҳи бўлдик. Дастлабки таймда ёмон ўйин намойиш этмадик деб, ўйлайман. Иккинчи бўлимда ўйинчиларимизда чарчоқ аломатлари сезила бошлади. Ўзларингизга маълум, давра охири. “Насаф”ни эса ғалаба билан табриклайман. Иккинчи даврада ҳам мана шундай яхши ўйинлари билан мухлисларини хурсанд қилишини тилайман.

Бугунги ўйинда камчиликлар эмас, оддий хатолар туфайли ютқздик. Ўзларинг гувоҳ бўлдиларингиз биринчи бўлимда биз “Насаф”га вазият содир этишда имкон бермадик. Иккинчи бўлимда жисмоний чарчоқлигимиз панд берди. Қолаверса, иккинчи голдан кейин футболчиларимизда руҳий тушкунлик ҳам сезила бошланди. Бари-бир ўз майдонида ўйнаётган жамоа кучли ҳаракат қилади. Давралар оралиғида таркибимизда ўзгариш бўлади. Сидоровни изга қайтариш бўйича “Пахтакор” клубидан хат олдик. Рибкин билан Сиддиқовни жамоада олиб қолмоқчимиз.

Албатта бугунги ҳисоб кейинги босқич тақдирини ҳал қилгандек, аммо биз жавоб учрашувини ўз майдонимизда ўтказамиз. Таркибимиз кучаяди. Йигитларимиз Қўқонда доимо бошқача ўйнашади. Биз охиригача курашамиз.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

ЖЧ-2018 расмий тўпи – Telstar 18 тақдим қилинди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.