Қайднома

Қидирув

«Футбол дўстлик учун» лойиҳаси: Санкт-Петербургдан дараклар

«Футбол дўстлик учун» лойиҳаси: Санкт-Петербургдан дараклар

  01.07.2017 13:14
  0
  547
«Футбол дўстлик учун» лойиҳаси: Санкт-Петербургдан дараклар

26 июнь кунидан бошлаб Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида болалар футболига бағишланган дунёдаги энг катта лойиҳалардан бири – Football For Friendship (“Футбол дўстлик учун”) турнирининг бу йилги финал босқичи бўлиб ўтмоқда.

“Газпром” компанияси ҳамда ФИФА ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу лойиҳага асос солинганига 5 йил бўлган. Лойиҳа бу йил ўз ичига 64 мамлакатнинг ёш футболчиларини жалб қилди, улар орасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳам ўз вакиллари билан қатнашмоқда.

Бугунги кунда Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Футбол Федерацияси техник директори Шавкат Имомов бошчилигидаги делегация лойиҳа доирасидаги тадбирларда иштирок этмоқда.

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси тарбияланувчиси бўлган Илёс Аҳмедов лойиҳанинг футбол турнирида “Яшил дўстлик жамоаси”да Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган бўлса, лойиҳанинг ёш журналистларга бағишланган қисмида Халқаро болалар матбуот марказида Амир Шарипов табдирларни ёритиш ишлари билан шуғулланмоқда.

Қайд этиш жоиз, ҳозирда футбол бўйича Конфедерациялар Кубогига мезбонлик қилаётган Санкт-Петербург шаҳри буткул футбол билан яшамоқда. Шаҳар бўйлаб мухлислар учун бир неча махсус ҳудудлар (фан зоналар) ажратилган бўлиб, бу ерга ташриф буюрган киши нафақат Конфедерациялар Кубоги, балки “Футбол дўьслик учун” лойиҳасининг ҳам ҳавосини ҳис қилмоқда.

26–29 июнь кунлари ёш футболчилар асосан қуръа орқали аниқлаб олинган жамоалари таркибида машғулотларда иштирок этишди. Қайд этиш керак, Илёс Аҳмедов “Яшил дўстлик жамоаси” таркибидаги ягона дарвозабон ҳисобланади. 1 июль куни бўлиб бўлиб ўтадиган турнирнинг асосий ўйинлари олдидан унинг масъулияти юқори бўлиб турибди. Амир ҳам бугунга келиб ўз мақолалари учун маълумотлар йиғишга зўр берган.

Бир неча кунлик жамоавий машғулотлардан сўнг, лойиҳа ташкилотчилари иштирокчиларга 30 июнь куни маданий хордиқ чиқариш учун кенг шароит яратиб беришди. Жумладан, барча делегациялар қаторида Ўзбекистон делегацияси ҳам Россиянинг энг қадимий шаҳарларидан бири бўлган Санкт-Петербургнинг бир қатор диққатга сазовор жойларида бўлишди.  Булар қаторига шаҳарнинг тарихий қисми марказида жойлашган “Петропавловск қўрғони” уюштирилган саёҳат лойиҳа иштирокчилари ажойиб таассурот қолдирди.

Эндиликда, лойиҳа ўзининг ҳал қилувчи палласига киради. 1 июль куни футбол турнири бўлиб ўтади, 2 июль санасида эса лойиҳа доирасида Халқаро болалар форуми бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, шу куни иштирокчилар “Санкт-Петербург Арена” стадионида бўлиб ўтадиган Германия – Чили финал учрашувини бевосита ўйингоҳдан туриб кузатишади. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz