Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон терма жамоаси Австрияга маҳаллий футболчиларни олиб кетади

Ўзбекистон терма жамоаси Австрияга маҳаллий футболчиларни олиб кетади

  01.07.2017 13:16
  0
  834
Ўзбекистон терма жамоаси Австрияга маҳаллий футболчиларни олиб кетади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Хитой ҳамда Жанубий Кореяга қарши ЖЧ-2018 саралаш ўйинлари олдидан дастур ишлаб чиққан бўлиб, унга кўра жамоа июль ойида хорижда йиғин ўтказиши керак эди.

Йиғин Австрияда ташкил қилинади ва унда асосан Ўзбекистон Олий лигасида тўп сураётган футболчилар иштирок этади. Австриядаги ўқув-машғулотлар 17—23 июль кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

ЎФФ матбуот хизмати бу хабарни расман тасдиқлаганича йўқ. Миллий терма жамоа бунга қадар ҳам Австрияда йиғин ўтказган бўлиб, асосан маҳаллий футболчилар унда иштирок этган, Сурия, Қатар, Эронга қарши расмий учрашувларда эса жамоа асосини деярли бошқа футболчилар ташкил қилганди.

Маълумот учун, Хитойга қарши сафар ўйини 31 август куни бўлиб ўтса, Жанубий Корея термаси Тошкентда 5 сентябрь куни меҳмон бўлади.


Манба: www.daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz