Қайднома

Қидирув

«Насаф»нинг икки футболчиси «Пахтакор»га ўтади

«Насаф»нинг икки футболчиси «Пахтакор»га ўтади

  01.07.2017 18:09
  0
  844
«Насаф»нинг икки футболчиси «Пахтакор»га ўтади

"Насаф"нинг икки етакчиси, дарвозабон Элдорбек Суюнов ва "аждарлар" сардори Шерзод Аъзамов "шерлар" сафига ўтмоқда.

Аввалроқ, "Пахтакор" "Насаф"га ушбу икки футболчи борасида таклиф билан чиққанди.

Кеча "Қўқон-1912"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев ҳам ушбу хабарни тасдиқлади.

Ҳар иккала клуб вакиллари ушбу трансферлар бўйича деярли аниқ тўхтамга келишган.

Шерзод Аъзамов ва Элдорбек Суюновнинг "Пахтакор"га ўтиши деярли аниқ бўлган.

Томонлар энди ҳужжатли ишларни амалга ошириб, трансферни расмийлаштиришлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шерзод Аъзамов ва Элдорбек Суюнов "Машъал" академияси тарбияланувчилари саналишади.

Аъзамов "Насаф"га 2009 йилда, Суюнов эса 2011 йилда жамоага келиб қўшилганди.

Бу орада Аъзамов "Насаф" билан кумуш ва бронза медалларини  бир неча бор қўлга киритишга улгурди. Шунингдек, Аъзамов ва Суюновга Ўзбекистон кубоги ҳамда ОФК кубогида ҳам зафар қучиш насиб этди.


Манба: www.championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz