Қайднома

Қидирув

Россиянинг янги мураббийи Марадонани Тошкентга «ҳашар»га чақирсак бўлмайдими?

Россиянинг янги мураббийи Марадонани Тошкентга «ҳашар»га чақирсак бўлмайдими?

  01.07.2017 20:22
  0
  955
Россиянинг янги мураббийи Марадонани Тошкентга «ҳашар»га чақирсак бўлмайдими?

Дунё футболининг афсонавий ўйинчиси Диего Марадона Россия терма жамоасига бош мураббий бўлиш арафасида турибди.

У кеча Москвада қаттиқ бўрон бўлишига қарамай етиб келган ва бугун Россия терма жамоасига бошчилик қилиш бўйича масалаларни расмийлаштириш бўйича ишлар билан шуғулланмоқда.

"Россиялик футболчиларнинг тайёргарлиги бўш, аммо улар кўп нарсага қодирлар. Ҳамма муаммо менежерларда",  - таъкидлади Марадона рус футболининг бош муаммоси ҳақида тўхталар экан.

Россия терма жамаосининг яқин орада муҳим ўйинлари йўқ, уларнинг бош мақсади келаси йили ўз уйларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш бўлиб турибди. 

Юртимизнинг бош жамоаси олдида эса келаси икки ой ичида жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Хитой билан сафарда ва Жанубий Корея билан ўз уйимизда ўтказиладиган ўйинларда жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри чиқиш масаласи ҳал бўлади.

Россия Ўзбекистоннинг ҳар томонлама  стратегик ҳамкори ҳисобланади. Шундай экан, Марадонани миллий анъаналаримизга кўра ҳашарга чақирсак, Бабаян шогирдларига тайёргарлик кўришда ёрдам бериб юборса, қандай бўлар экан.

Ахир рус футболининг бош муаммоси қай бир маънода ўзбек футболининг ҳам бош муаммосига ўхшаб кетади, шундай эмасми?


Манба: www.1news.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz